Некоторые вопросы анализа структурно- сложных систем” мавзусидаги илмий мақоласига т а қ р и з


Download 16.48 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi16.48 Kb.
#1290023
Bog'liq
taqriz Maqola


Андижон давлат университети 05.01.04 –“Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” ихтисослиги докторанти Мирзаахмедов Муҳаммадбобурнинг
Некоторые вопросы анализа структурно- сложных систем”
мавзусидаги илмий мақоласига
Т А Қ Р И З

Замонавий техникалар, ускуналар, аппаратлар, машиналар, ижтимоий тармоқ (интернет, алоқа ва ҳ.к.лар) структураси мураккаб кўринишга келмоқда. Бундай қурилмалар муҳим вазифаларни бажаришга йўналтирилаётгани, уларнинг вазифалари кўпайиб бораётгани сабабли оддий тизимлардан мураккаб тизимларга ўтилмоқда.


Мураккаб структурали тизимларга муҳим вазифаларни бажариш юкланилмоқда. Муҳим вазифалар ўз навбатида тизимнинг пухталигига талабни кучайтиради. Графлар бўйича тадқиқотлар турли соҳаларида қўлланилади. Улар қуйидагилардир: бошқотирмаларни ҳал қилиш; қизиқарли ўйинлар; йўллар, электр занжирлари, интеграл схемалари ва бошқариш системаларини лойиҳалаштириш; автоматлар, блок-схемалар ва компютер учун программаларни тадқиқ қилиш, ҳозирги кунда логистика хизматлари учун ва ҳоказо.
Ушбу мақолада структуравий жиҳатдан мураккаб тизимлар кўрсаткичларини таҳлил қилиш масаласи кўриб чиқилган, уларнинг тузилиши тармоқ графиги кўринишида кўрсатиб ўтилган. Мураккаб тузилишга эга тизимни такрорий шаклга келтиришга мисоллар келтирилган.
Мазкур мақола илмий мақолаларга қўйилган талабларга қатъий риоя қилиган ҳолда тайёрланган бўлиб, уни шу йўналишда илмий тадқиқот олиб бораётган мутахассисларга етказиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Шунинг учун ушбу мақолани илмий журналларда чоп этишга тавсия қиламан.


Тақризчи: т.ф.н., доцэнт М.К.Махкамов
Download 16.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling