НОСПЕЦИФИК ЯРАЛИ КОЛИТ (НЯК) НОСПЕЦИФИК ЯРАЛИ КОЛИТ (НЯК) - -йўғон ичакнинг дистал қисми (хар доим тўғри ичак зарарланади) ёки йўғон ичакнинг хамма қисмининг шиллиқ қавати зарарланиши билан кечадиган ноаниқ этиологияли сурункали яллиғлинишидир (25% холларда).
- Учраши 2-7:100000. Касалланиш 2та чўққиси -15-30 ёш (кўпинча) ва 50-65 ёш (камроқ).
- Аёлларда кўпроқ учрайди.
Этиология - Ҳозирги вақтгача номаълум.
- Иммунопатологк реакциялар мухим роль ўйнайди
- Генетик омиллар
- Бактериали ва вирусли инфекция (дизентерия)
- Психосоматик касалликлар.
ПАТОГЕНЕЗ - НЯК патогенезида иммунологик бузилишлар, ичак дисбактериози ва беморнинг рухий ҳолати мухим ўрин тутади
- Бир қатор тадқиқотчилар бу касалликни коллагенозлар гуруҳига мансуб деб таъкидлайдилар. Аллергизация, аутоагрессия, суперинфекция асосий патогенетик механизм деб ҳисобланади.
- Деструктив-ярали жараён йўғон ва тўғри ичак шиллиқ қаватида, қисман шиллиқ ости қаватида мушак қаватига тарқалмаган ҳолда жойлашади.
Йўғон ичакдаги морфологик ўзгаришлар - Макроскопик: тўғри ичак доимий зарарланади, кейинчалик жараён бутун йўғон ичак бўйлаб ва ёнбош ичакнинг терминал қисмига тарқалиши мумкин; шиллиқ қават донадор, гиперемия кўпгина геморрагиялар, эрозиялар, яралар билан, кўп ҳолларда псевдополиплар аниқланади.
- Микроскопик: яллиғланиш жараёни шиллиқ ва шиллиқ ости қаватида жойлашади, улар плазматик ҳужайралар ва лимфоцитлар билан инфильтратланган, крипт-абсцесслар, микроэрозиялар ва яралар аниқланади.
ТАСНИФИ - ЕНГИЛ КЕЧИШИ
- Ич келиши суткасига 4 марта, бўтқасимон.
- Ахлатда қон камроқ.
- Иситма, тахикардия, анемия кузатилмайди, тана массаси ўзгармаган, ЭЧТ ўзгармаган.
- ОҒИР КЕЧИШИ.
- Ич келиши суткасига 20-40 марта, суюқ.
- Ахлатда қон кўпроқ.
- Тана харорати 36°С ва юқори.
- Пульс 90 та ёки тезлашган.
- Тана вазнининг 20% ёки ундан кўпроққа камайиши.
- Яққол анемия.
- ЭЧТ 30 мм/соат юқори.
- Ўрта оғир кечишида кўрсаткичлар енгил ва оғир кечимининг орасида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |