- Касаллик ўткир ёки секин бошланиши мумкин.
- Асосий белгиси-кўп марта ичнинг қон аралаш суюлган холда келиши, йиринг ва шиллиқ тенезмалар билан келиши, дефекацияга ёлғон чақириқлар кузатилиши.
- Қоринда дардсимон оғриқлар. Кўп холларда сигмасимон ичак, чамбар ичак ва тўғри ичак сохасида, кам холларда- кендик ва кўр ичакда. Дефекациядан олдин оғриқ кучаяди ва ичак бўшаши билан нисбатан оғриқ камаяди.
- Иситма, тахакардия.
- Озиб кетиш.
- Дегидратация.
- Хар хил даражада интоксикация.
- Эмоционал лабиллик.
- Бошқа орган ва системалар зарарланиши мумкин.
- Тери ва шиллиқ қаваилар: дерматит, афтоз стоматит (5-10%), гингивит ва глосситлар, тугунли (1-3%) ва мультиформ эритема, гангреноз пиодермия (1-4%),оёқларда яралар.
- Артралгиялар ва артритлар (15-20% холларда), ва спондилоартритлар (3-6%).
- Офтальмологик асоратлар (4-10%): эписклерит, увеит, иридоциклит, конъюктивит, катаракта, кўрув нервининг ретробульбар неврити, шох қават яралари.
- Жигар: ёғли гератоз (7-25%), цирроз (1-5%), амилоидоз, бирламчи склерозланувчи холангит (1-4%), сурункали актив гепатит.
ЛАБОРАТОР ТЕКШИРУВЛАР - Периферик қон тахлили:
- Анемия (постгеморагик- қон кетиш натижасида, яширин яллиғланишга суяк кўмигининг реакцияси, темир, фолат кислота,витамин В12 сўрилишининг бузилиши).
- Хар хил даражадаги лейкоцитоз.
- ЭЧТ ошиши.
- Гипопротромбинемия.
- Гипоальбуминемия- аминокислоталар мальбсорбцияси ва оқсил йўқотувчи энтеропатия туфайли.
- α1- ва α2-глобулинлар ортиши.
- Гипохолестеринемия.
-
- Электролит бузилишлар: гипокалиемия-ионларнинг сўрилиши бузилиши сабабли.
- Гипомагниемия.
- Копрологик текширувлар- лейкоцитлар, эритроцитлар, ичак эпителийлари йиғилиши. Ахлатда эриган оқсил реакцияси яққол мусбат (Трибуле синамаси).
- НЯК-дебютида бактериологик текширувда патоген флора аниқланмайди.
- Дисбактериоз, кандидамикоз, бактериемия ва бактериурия-организмнинг умумий реактивлигининг пасайиши натижасида.
Do'stlaringiz bilan baham: |