Ни нолга тенг бўлиб қолмайди. Мюон ўзининг югуриш йўли охирида қуйидаги схема бўйича парчаланади [қ. (89. 5)]
Download 484.55 Kb.
|
Хамидуллаева Иродахон БФ1802 436 450
279- расм.
қилиши мумкин, бироқ бу катталиклар ўзаро маълум қоидалар бўйича боғланган бўлиши керак. Зарралар симметриясининг унитар назариядан келиб чиқадиган системаси саккизлик йўли1) деб ҳам юритилади, чунки унда саккизта квант сони устида амал бажарилади. 279- расмда нуклонлар (n, p) ва Α-, Σ-, Ξ- гиперонларни бирлаштирувчи октет (8 та заррани ўз ичига олган супермультиплет) тасвирланган. Уларнинг ҳаммаси ½ спинга ва мусбат жуфтликка эга. Ўнг томонда зарралар массаси (Мэв ҳисобида), пастда Q электр заряди, чап томонда Y гиперзаряд ва Т изотопик спин қийматлари кўрсатилган. Δ, Σ*, Ξ* ва Ω– орқали белгиланадиган резонанслар декаплет ҳосил қилади, у 280- расмда кўрсатилган. Бу зарраларнинг 280- расм. массалари деярли бир хил катталикка (~ 145 Мэв) фарқ қилиши диққатга сазовордир. Декаплетга кирувчи зарралар спини га тенг бўлиб, улар мусбат жуфтликка эга. Бу назария яратилиш пайтида Ξ*-гиперонлар ва Ω–- зарра ҳали маълум эмас эди. Ξ*–- ва Ξ*0- резонанслар 1962 йилда аниқланган. Пирамиданинг учи бўш турар эди. Гелл-Манн пирамиданинг учига тўғри келадиган зарранинг спини , гиперзаряди ва массаси 1676 Мэв атрофида бўлиши (яъни массаси Ξ*- зарралар массасидан 146 Мэв ортиқ бўлиши) кераклигини олдиндан айтиб берган эди. Ўша вақтдан бошлаб Ω–- гиперон1) деб аталган бу заррани планли равишда қидириш бошланди. Бу мақсадда Брукхавен лабораториясида 33 Гэв га мўлжалланган тезлаткич ва ичига 900 литр суюқ водород сиғадиган 2 метрли пуфакчали камерадан фойдаланилди. Бунда 300 000 га яқин сурат олинди ва улардан бирида 1964 йил январида Ω–- зарранинг пайдо бўлиш ва емирилиш процесси қайд қилинди. Унинг хоссалари, жумладан, массаси назария олдиндан айтган қийматга аниқ мос келди. Шундай қилиб, Ω–- гипероннинг кашф этилиши унитар симметрия назариясининг музаффариёти бўлди. Элементар зарралар сони шунчалик кўпайиб кетдики (резонанслар билан бирга олганда юздан ортиқ), уларнинг элементарлигига жиддий шубҳа туғила бошланди. Кучли ўзаро таъсирлашувчи ҳар бир зарра ўзаро боғлиқ бўлмаган учта аддитив квант сони билан характерланади: Q заряди, Y гиперзаряди ва В барион заряди. Шу сабабли ҳамма зарралар заряд ташувчи учта фундаментал заррадан тузилган, деган гипотеза пайдо бўлди. Бундай турдаги биринчи моделни япон физиги С. Саката ўртага ташлади, у р протон, n нейтрон ва A0- гиперонни1) фундаментал зарралар деб ҳисоблади. Бироқ Саката схемаси кучли ўзаро таъсирлар соҳасида яроқсиз бўлиб чиқди. Гелл-Манн билан Цвейг кварклар2) деб аталган гипотетик зарраларни ўртага ташладилар. Бу зарраларнинг квант сонлари каср бўлади. Хусусан, учала кваркдан ҳар бирининг электр заряди мос равишда , ; ва га тенг. Кваркларни топиш учун кўп уриниб кўрилди, бунинг учун одатдаги зарраларга нисбатан ионлаш қобилияти анча кичик бўлган зарралар қидирилди (заряди бўлган зарранинг ионлаш қобилияти заряди 1 га тенг зарранинг ионлаш қобилиятидан 9 марта кичик бўлиши керак). Бироқ ҳозирча кварклар кузатилгани йўқ ва уларнинг мавжудлиги муаммолигича қолмоқда. Элементар зарралар физикасида юз берган аҳвол 1869 йилда Д.И. Менделеев даврий қонунни очгандан кейин атом физикасида юз берган аҳволга ўхшайди. Гарчи бу қонуннинг моҳияти 60 йил кейин, квант механика яратилгандан кейин тушунтирилган бўлса-да, у ўша вақтгача маълум бўлган химиявий элементларни бир системага (тартибга) солишга имкон берди, бундан ташқари, янги элементлар борлигини ва уларнинг хоссаларини олдиндан айтиб беришга имконият яратди. Худди шунингдек, физиклар ҳам элементар зарраларни системага солишни ўрганиб олдилар, бунда ишлаб чиқилган систематика кўп ҳолларда янги зарралар мавжудлигини ва уларнинг хоссаларини олдиндан айтиб беришга имкон берди. Бироқ “ҳозирча элементар зарралар систематикасини қидириш Менделеев элементлар даврий системасини қидириш билан энди шуғуллана бошланган пайтдагидек поғонада турибди. Бу иш жуда муҳим ва жуда кераклидир, лекин у микродунё қонунларининг ҳаммасини тушунишнинг фундаментал муаммосини ечиб бера олмайди. Фақат янги физик назария яратилгандагина микродунё қонунлари тушуниладиган бўлади... Ҳозир биз табиат тузилиши ҳақидаги фундаментал қонунларни билишнинг янги поғонасига яқинлашмоқдамиз. Бу қонунлардан умумийнинг хусусий ҳоли сифатида квант назарияси ҳам, нисбийлик назарияси ҳам, Ньютон назарияси ҳам... келиб чиқиши керак. Янги изчил физик назария қачон ва қандай қилиб яратилишини олиндан айтиб бўлмайди... Бутун дунёда физика учун олдинги фронт ҳисобланган бу соҳада экспериментатор ва назариётчиларнинг жуда катта армияси ишлаб туриши янги назариянинг яратилиши узоқ эмас деб умид боғлашга имкон беради”. Қўштирноқ ичидаги сўзларни академик И.Е. Тамм айтган эди. Элементар зарралар физикаси ҳақидаги қисқа ҳикоямизни биз ўша сўзлар билан тугатамиз. Download 484.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling