Ни нолга тенг бўлиб қолмайди. Мюон ўзининг югуриш йўли охирида қуйидаги схема бўйича парчаланади [қ. (89. 5)]
- §. Элементар зарралар систематикаси
Download 484.55 Kb.
|
Хамидуллаева Иродахон БФ1802 436 450
102- §. Элементар зарралар систематикаси
Элементар зарралар оламида бўладиган қонуниятлар сақланиш қонунлари тарзида ифодаланган бўлиши мумкинлигини бундан олдинги параграфларда кўрдик. Бундай қонунлар анчагина тўпланди (қ. 12-жадвал). Улардан баъзилари аниқ бўлмасдан, фақат тақрибан бажарилади. Масалан, Y гиперзаряднинг (ёки S ғалатиликнинг) сақланиш қонуни кучли ва электромагнитик ўзаро таъсирларда тўғри бўлади ва кучсиз ўзаро таъсирларда бузилади (12- жадвалда маълум ўзаро таъсирда сақланиш қонунининг бажарилиши плюс ишора билан, бузилиши минус ишора билан кўрсатилган). 12- жадвал
Ҳар бир сақланиш қонуни системанинг маълум бир симметриясини ифодалайди. р импульснинг, М импульс моментининг ва Е энергиянинг сақланиш қонунлари фазо ва вақтнинг симметрия хоссаларини акс эттиради: энергиянинг сақланиши вақтнинг бир жинслиги натижасидир, р нинг сақланиши фазонинг бир жинслилиги сабабли, М нинг сақланиши фазонинг изотроплиги сабабли юз беради. Жуфтликнинг сақланиш қонуни ўнг ва чап орасидаги симметрияга боғлиқ (Р-инвариантлик). Заряд қўшмалигига нисбатан симметрия (зарра ва антизарра симметрияси) заряд жуфтлигининг сақланишига олиб келади (С- инвариантлик). Электр, барион ва лептон зарядларининг сақланиш қонунлари тўлқин функциясининг ўзига хос симметриясини ифодалайди. Ниҳоят, изотопик Т спиннинг сақланиш қонуни изотопик фазонинг (заряд фазосининг) изотроплигини акс эттиради. Сақланиш қонунларидан бирининг бузилиши ўзаро таъсирда мос симметриянинг бузилишини билдиради. Масалан, электромагнитик ўзаро таъсир изотопик фазо симметриясини бузади, натижада электромагнитик ўзаро таъсирларда изотопик спин сақланмайди. Т квант сонининг (изотопик спиннинг) киритилиши зарраларни заряд мультиплетлари қилиб бирлаштириш имконини беришини 98-§ да кўрган эдик. Гелл-Манн ва ундан мустақил равишда ишлаган Ю. Нейман изотопик спип схемасини кенгайтириб, 1961 йилда элементар зарраларнинг унитар симметрия назариясини яратдилар. Бу назарияда кучли ўзаро таъсир бирор уч ўлчовли комплекс векторлар фазосидаги (унитар спин фазосидаги) махсус алмаштиришларга1) нисбатан инвариант деб фараз қилинади, бу алмаштиришлар Т изотопик спинни ва Y гиперзарядни ўзгартирмай сақлайди. Заряд мультиплетлари шундай усул билан бирлаштирилиб, супермультиплетлар (ёки унитар мультиплетлар) ҳосил қилинади. Супермультиплетни ташкил қилувчи зарраларнинг2) спини бир хил ва Р жуфтлиги бир хил бўлиши керак. Улар массаси, электр заряди, гиперзаряди ва изотопик спини жиҳатидан фарқ Download 484.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling