Никколо Макиавелли


XV боб. Одамларни, айниқса ҳукмдорларни нима учун мақташади ёки қоралашади?


Download 434.5 Kb.
bet16/27
Sana04.01.2023
Hajmi434.5 Kb.
#1077230
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
МАКИАВЕЛЛИ ВА УНИНГ СИЁСИЙ ХАЗИНАСИ

XV боб. Одамларни, айниқса ҳукмдорларни нима учун мақташади ёки қоралашади?

Энди ҳукмдор ўз фуқаролари ва иттифоқчиларига нисбатан ўзини қандай тутиши кераклигини кўриб чиқамиз. Бу ҳақда жуда кўпчилик ёзганини билганим учун, худди шу мавзуни танлаб олиб, уни изоҳлашда бошқалардан ниҳоятда узоқлашиб кетганим учун мени ўзига ортиқча ишониб юборган деб ҳисоблашмасмикан деб қўрқяпман. Бироқ, мен тушунган одамлар учун фойдалироқ нарса ёзай деган ният билан амалда ҳеч ким билмаган ва кўрмаган республика ва давлатларни тасвирлаган кўпчиликдан фарқли равишда тасаввурдаги эмас, балки воқеликдаги ҳақиқатга эргашишни афзал кўрдим. Чунки инсонларнинг қандай яшаётгани билан қандай яшаши кераклиги ўртасидаги тафовут шу қадар каттаки, бўлиши керак нарсани деб воқеликдаги нарсани инкор қилган ўзига фойда эмас, зарар келтиради, чунки ҳаётнинг ҳар қандай ҳолатларида фақат яхшиликка чорламоқчи бўлади, аммо яхшиликка ёт бўлган кўплаб одамларга дуч келиб, муқаррар равишда ҳалокатга учрайди Демак, ҳукмдор ҳокимиятни сақлаб қолишни истаса, яхшиликдан воз кеча олиш қобилиятига эга бўлиши ва бу қобилиятдан заруратга қараб фойдаланиши лозим.


Ҳукмдорларнинг ўйлаб топилган эмас, ҳақиқий хислатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни айтиш керакки, барча одамларнинг, айниқса бошқалардан юқорироқда турган ҳукмдорларнинг айнан мақтовга ёки маломатга лойиқ сифатларини сезишади. Масалан, бири сахий экан, бири хасис экан дейишади (мен бу сўзнинг тосканча маъносини назарда тутяпман, чунки бизнинг шевада очкўз деб бировникини ҳам тортиб олишни истайдиганларни айтишади, хасис деб эса биз ўзининг нарсасига ҳаддан ташқари ёпишиб олганларни айтамиз); бири исрофгар, бири тамагир; бири золим, бири ҳалим; бири мард, бири номард; бири қўрқоқ, тантиқ, бири жасур ва довюрак; бири кечиримли, бири такаббур; бири бузуқ, бири уятчан; бири айёр, бири содда; бири ўжар, бири ювош; бири енгилтак, бири вазмин; бири диндор, бири эса фосиқ ва ҳоказо. Ҳукмдор учун мазкур сифатларнинг фақат яхшиларини ўзида мужассам этишдан кўра мақтовга сазовор нарса борми? Бироқ, инсон шундайки, у фақатгина фазилатлардан иборат бўла олмайди, уларга оғишмай амал ҳам қила олмайди, шундай экан, оқил ҳукмдор уни тахтдан маҳрум қилиши мумкин бўлган нуқсонлардан узоқлашиши, қолганларидан эса имкон қадар тийилиш керак, холос. Ҳукмдорлар баъзи нуқсонларда айбланишдан қўрқмасинлар, чунки уларсиз тахтни қўлда тутиб туриб бўлмайди, чунки, бироз чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бир қарашда фазилатдек кўринган, аммо аслида ҳукмдор учун ҳалокатли бўлган ва аксинча, нуқсондек бўлиб кўринган, аммо аслида ҳукмдорнинг фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган кўпгина сифатлар борлигини топамиз.



Download 434.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling