Никохдан Ажратиш хақида


Download 16.68 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi16.68 Kb.
#1039596
Bog'liq
шахноза1


Ўзбекистон Республикаси ФИБ Олий Суднинг раисига
Фарғона вилоят ФИБ Судининг раисига
Тошлоқ тумани Ахшак ҚФЙ Шувоқзор Махалласи Шодлик кўчаси-17 уйда яшовчи Шокиров Камолиддин Боқиевичдан
Тошлоқ тумани Ахшак МФЙ Шувоқзор махалласи Шодлик кўчаси 61-уйда яшовчи Юлдошева Шахноза Рўзибоевна

ДАЪВО АРИЗА


Никохдан Ажратиш хақида
Мухтарам ФИБ Олий Суднинг раиси, Фарғона вилоят ФИБ Судининг раиси; Даъво Аризамни хар томонлама атрофлича холисона Текшириб, Ижобий этилишида Амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.
19-ноябрь 2006-йил куни махалладошим Юлдаева Шахноза Рўзибоевна билан қонуний никохдан ўтиб турмуш қурганмиз. 2007-йил август ойларидан бошлаб, Оилавий муносабатларимиз қуйидаги сабабларга кўра барвақт тугатилган.
Турмуш ўртоғимнинг асоссиз тинимсиз жанжаллари, мени хурмат қилмасдан доимий равишда куракда турмайдиган ёмон сўзлар билан қарғашлари, Кекса ота онамни хизматларини қилмасдан уларни бехурмат қилишлари шунингдек, мени ёки ота онамни рухсатимизни олмасдан кўчага чиқиб кетишлари ва бошқа сабабларга кўра турмушимиз бўлмади.
Ота онам томондан келинни муросага келтириш учун кўрилган чора ва харакатлари хеч қандай Ижобий натижа бермаган. Келин бўлмиш Юлдашева Шахноза Рўзибоевнани ота оналари эса Аксинча: Қизимиз нима сабабдан эри билан муроса қилмади?
Нима учун оиласи билан яшамаяпди? Буларни ораларида қандай гап бўлиб ўтди экан деб хаттоки суриштириб қўйишни лозим топишмаган.
Фарзандим Шокиров Жўрабек Камолиддин ўғли, 31-декабр 2007-йилда турмуш ўртоғимни ота онасини хонадонларида туғилган. Мен фарзандимни кўриш ва оилавий бирлигимизни сақлаб қолиш мақсадида жудда хам кўп қатнадим. Юлдашева Шахноза Рўзибоевна фарзандимни кўрсатмади ва бирга яшашга розилик бермади.
2008-йилда фарзандимизни таьминоти учун ўзининг фойдасига Алимент ундириш масаласида ФИБ Марғилон туманлараро судига Ариза билан мурожаат этди.
Суднинг буйруғига кўра мен 26,5 фоиз миқдорида Жавобларга Алимент пулларини тўлаб келмоқдаман.
Ўз навбатида мен қанчалик харакат қилмаин Жабобгар билан оиламизни сақлаб қолишни имконини топа олмадим.
2008-йилнинг 23-ноябрь кунида Шаьрий никох йўли билан Қўштепа тумани Кичик Бешкапа МФЙ Субхидам кўчаси 15-уйда яшовчи Қосимова Мохирахон Абдусаломовна билан турмуш қурдик мана 14-йилдан буён тинч тотув Ахил оила бўлиб яшаб келмоқдамиз. Ўзаро турмушимиз даьвомида икки нафар фарзандимиз туғилди.

  1. Боқиев Мухаммаддиёр Камолиддин ўғли 30-январь 2011-йилда туғилган.

  2. Боқиев Мухаммадазиз Камолиддин ўғли 17-июль 2015-йилда туғилган.

Шу ўринда изохим:
Собиқ турмуш ўртоғим Юлдашева Шахноза Рўзибоевна ФИБ Марғилон туманлараро судига ва Фарғона вилоят Халқ таьлими тасарруфидаги Хомийлик Васийлик органларига Ариза билан мурожаат этиб 2007-йил 31-декабр куни туғилган фарзандимиз Шокиров Жўрабек Камолиддин ўғлини иккинчи турмуш ўртоғи Эргашев Бахтиёрга ўз хохиш ихтиёри билан беришлиги хақида ариза ёзган ва ўз навбатида мени хам ёзма равишдаги розилигимни олган эди. Лекин шунга қарамасдан 2012-йилнинг май ойидан 2016-йилни апрель ойига қадарлик Алимент пулларини қасддан тўламаганликда айбланиб 2 ой муддатга озодликдан махрум этилганман. Хозирги кунга қадар фарзандимни таьминоти учун собиқ турмуш ўртоғим Юлдашева Шахноза Рўзибоевнанинг фойдасига Алимент пулларини тўлиқ тўлаб келмоқдаман.
Мен 15йилдан буён Юлдашева Шахноза билан яшамайман фарзандимни алимент пулларини тўлаяпман.
Иккимиз хам янгидан турмуш қурдик. Юлдашева Шахноза Рўзибоевна иккинчи турмушидан хам ажрашган. Мен эса иккинчи турмушим билан 14 йилдан буён яшаб келмоқдаман. 2 нафар фарзандларим бор. Келажакда Собиқ оилани сақлаб қолишни имконияти мавжуд эмаслигини эьтиборга олган холда жавобгар билан 2006-йилни 19-ноябрьда Тошлоқ тумани ФХДЁ бўлими томонидан расмийлаштирилган қонуний никохни бекор қилиш хақида Ажрим чиқариб беришликни таьминлаб, мазкур низомли иш тинчлик ва ўзаро келишув асосида хал этилмаган ва жавобгарнинг айби билан судгача етиб борганлигини этиборга олиб барча суд харажатларини унинг зиммасига юклатишингизни сўрайман. Барча иш бўйича зарур бўладиган хужжатларни суд мажлиси куни тақдим этаман: иккимизни ўртамизда мулкий низо мавжуд эмас.
К.Б.Шокиров.
Download 16.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling