Нима тасвирланганлигини топ
Download 0.5 Mb.
|
Нима тасвирланганлигини топ методикаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Методика материали
- Натижаларни баҳолаш
- Ривожланганлик даражаси
“Нима тасвирланганлигини топ” методикаси Ушбу методика мактабгача ёшдаги болаларнинг идрокини ўрганишга мўлжалланган. Бунинг учун бола расмнинг бир неча қисмлари ёрдамида бутун расмни ясаши талаб қилинади. Методика материали: балиқ расми нотўлиқ ва тўлиқ тасвирланган 4 та расм. Кўрсатма: Болага расмнинг А қисми кўрсатилади ва шу асосда расмда нима тасвирланганини топиш таклиф этилади. Бунинг учун 10 сония вақт берилади. Агар болалар бу вақт ичида расмда нима тасвирланганини топа олмаса яна 10 сонияга унга расмнинг Б қисми кўрсатилади. Шу тариқа расм қисмлари то бола унда нима тасвирланганини билмагунича кўрсатилади. А) Б)
В) Г) Натижаларни баҳолаш: Бола А қисмдан, 10 сония вақт давомида расмда балиқ тасвирланганлигини топса 10-балл берилади. Бола Б қисмдан, жами 11-20 сония вақт сарфлаб расмда балиқ тасвирланганлигини топса 7-9 балл берилади. Бола В қисмидан, вақт 21-30 сонияга етганда расмда балиқ тасвирланганлигини топса 4-6 балл. Бола Г қисмдан, 30-40 сония вақт давомида балиқ тасвирланганлигини топса 2-3 балл берилади. Бола 50 сониядан ортиқроқ вақт давомида А,Б ва В қисмларни кўриб ҳам балиқ тасвирланганини топа олмаса 0-1 балл берилади. Ривожланганлик даражаси: 10 балл бола идроки жуда юқори даражада ривожланган, 8-9 балл яхши, 4-7 балл ўрта, 2-3 балл паст, 0-1 балл жуда паст. “Нуқталарни бирлаштиринг” методикаси Ушбу методика мактабгача ёшдаги болаларнинг диққат, идрок, тафаккур ва майда қўл моторикасини ривожланишини ўрганади. Бунинг учун бола расмнинг чап томонига қараб ўнг томондаги нуқталарни бирлаштириши керак. Методикани бажариш учун 5 дақиқа вақт ажратилади. Методика материали: нуқталарни бирлаштириб шакл ҳосил қилиниши керак бўлган расм. Кўрсатма: Қуйидаги расмни чап томонига мос тарзда, ўнг томонидаги нуқталарни бирлаштиринг. Натижаларни баҳолаш: Бола барча нуқталарни белгиланган вақт мобайнида чап томондаги расмга мос тарзда бирлаштирса 8-10 балл берилади. Бола белгиланган вақт мобайнида 3 та расмдаги нуқталарни бирлаштирса 6-7 балл берилади. Бола белгиланган вақтдан ўтиб 2 та расмдаги нуқталарни бирлаштирса 4-5 балл берилади. Бола белгиланган вақт мобайнида 1 та расмдаги нуқталарни бирлаштирса 2-3 балл берилади. Бола белгиланган вақтдан ўтиб нуқталарни нотекис, нотўғри бирлаштирса 0-1 балл берилади. Ривожланганлик даражаси: 8-10 балл- Боланинг диққати, идроки, тафаккури ва кичик қўл моторикаси юқори даражада ривожланган, 6-7 балл- яхши даражада ривожланган, 4-5 балл- ўрта даражада ривожланган, 2-3 балл- паст даражада ривожланган, 0-1 балл- жуда паст даражада ривожланган. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling