Ниначилар –бази оила ва туркумлари хақида


Download 21.54 Kb.
Sana07.05.2023
Hajmi21.54 Kb.
#1437304
Bog'liq
НИНАЧИЛАР (1)[1]


НИНАЧИЛАР –БАЗИ ОИЛА ВА ТУРКУМЛАРИ ХАҚИДА

Ниначилар – қанотлари доимо ёйиқ, бироз юқорига кўтарилиб туриши ва қанотлари тўрсимон бўлиши билан характерланади. Қанотлари икки жуфт,йирик, пардасимон. Қоринчаси чўзиқ, бош қисми катта, харакатчан, иккита мукаммал йирик кўзи ва учта содда кўзчаси бор. Мўйловлари қисқа, 3-7 бўғимли, қилсимон, оғиз органлари кучли кемирувчи типда тузилган.


Ниначилар жуда кенг тарқалган бўлиб, чучук сув ҳавзалари бор жойларда учрайди, чунки улар личинкалик ҳолида сувда ҳаёт кечиради. Аммо ниначилар сув ҳавзаларидан анча узоққа учиб кета олади, баъзи
турлари эса узоқ масофаларни босиб, янги жойларга гала-гала бўлиб кў- чиб ўтади. Ниначилар йиртқич бўлиб, улар талаигина зарарли хашаротларни еб, битиради.


Митти йиртқичлар оиласи –Lestidae
Lestidae оиласи аксарият аъзолари қанотларидан узоқроқ бурчак остида ушлаб туриш
Митти йиртқич ниначи Lestes dryas
Морфобиоэкологик тавсифи: Ниначилар орасида энг майдаси, узунлиги 26-30 мм келади қорин қисми энсиз ва келишган. Личинкаси сувда яшайди ва имагосидан кескин фарқ қилади. Сувдаги умуртқасиз хашаротлар билан озиқланади. Вояга етган йиртқич ниначилар учиб юрувчи майда хашаротларни тутиб ейди, Шу жумладан, кўплаб қон Сўрувчи пашша, сўна, чивинларни овлайди. Лекин уларнинг личинкаси балиқлар учун озиқ хисобланади.Бу оила вакиллари хамма жойда тарқалган.


Найзасимон ниначилар оиласи – Coenagrionidae
Бу оилага 1300 дан ортиқ тур киради ва бу оила Ниначиларнинг энг катта оилаларидан бирини ташкил қилади.Бу оила дунёда энг кенг тарқалган ниначилар оиласи хисобланади хозирда буларнинг 110 авлоди аниқланган.
Найзасимон нозик ниначи – Ischnura elegans
Морфобиоэкологик тавсифи: Нозик, майда ниначи. Личинкалари секин оқадиган сувларда, кўлмакда ариқларда ривожланади. Бу хам, хамма ниначилар сингари, тухумини сув ўтларига қўйиш йўли билан кўпаяди. Қуртлари майда сув хашаротлари билан озиқланади. Ўрта Осиёда тарқалган . Текисликларда ва тоғли районларда (дарёлар сохилида) яшайди.


Сулув ниначилар оиласи-Calopterygidae
Қанотлари: эркак индивидларида бўялган, птеростигма сезилмайди; урғочи индивидларда Шаффов, птеростигмалари оқ; узунлиги 30-38 мм. Танаси кўк-яшил ялтироқ тусда. Ўзбекистонда 3 тури учрайди (Насекомые Узбекистана, 1993).
Морфобиоэкологик тавсифи: Calopteryx virgo эркак индивидларининг танасининг ранги Кўк–ялтироқ тусда бўлиб, қанотлари хам, асосидан ташқари тўқ кўк ялтироқ рангга эга. Урғочи индивидларида эса қанотлари рангсиз бўлиб птеростигмалари оқ рангда бўлади, танаси яшил ялтироқ рангга эга. Танасининг узунлиги 45-50 мм, қанотларининг узунлиги 30-32 мм, Қоринчанинг узунлиги 34–36 мм га тенг. Личинкалари оқар сувларда 2 йил давомида Ривожланади (Дронзикова, 2011). Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудида Calopteryx virgo Европа Сибирь-Марказий Осиё Минтақасига хос ниначи тури бўлиб, шарқий йўналишда Красноярск ва Ғарбий Монголиягача тарқалганлиги қайд қилинади (Маликова, 1997).


Хақиқий ниначилар оиласи-Libellulidae
Бу оилага ўртача катталикдаги (танасини узунлиги 30-50 мм, қанотларни ёйганда энига 80 мм ча) ниначилар киради. Уларни рангланишида асосан сариқ, жигарранг, қора, қизил Ранглар кўпроқ учрайди. Айрим авлодларининг бир қатор вакилларини эркак индивидларини Қоринчаси зангори рангга бўялган бўлади. Ранглар ялтироқ эмас. Кўзлари бошни энса Қисмда туташган. Қанотлар шаффоф, орқа қанотлар асосида қорамтир доғ мавжуд. Урғочи ниначилар учиш холатида тухумини сувга ташлайди. Ўзбекистонда 20-га яқин тури Учрайди(Насекомые Узбекистана, 1993).
Sympetrum vulgatum– оддий ниначи
Морфобиоэкологик тавсифи: эркак индивидларининг тана Узунлиги 40–45 мм га тенг бўлиб, қоринчани узунлиги 22–30 мм. Урғочи индивидларининг тана узунлиги 35–42 мм га, қоринчани узунлиги 28–36 мм-га тенг. Қанотлари шаффоф тусда Бўлиб, узунлиги 25–30 мм га тенг. Бошни энса ва пешона қисми орасида қора кўндаланг Чизиқ мавжуд. эркакни кўкрагини ёнлари қизил рангда бўлиб, 3-та қора чизиқлидир. Қоринча Хам қизил рангли, ёнбошларида бўйлама кетган қора чизиқлар мавжуд. Урғочини кукрагини ёнлари сариқ-қўнғир рангли бўлиб, уларда хам 3-та қора чизиқлар мавжуд. Қоринчаси қўнғир Рангли. Урғочи тухум қўйиш вақтида эркак индивид унинг ёнида учиб юради. Тухум даврида қишлайди. Личинкалари оқмайдиган(кўллар, ховузлар, ботқоқлар, кўлмаклар) ёки тинч оқар турли хилдаги сувларда учрайди. Ривожланиши 1 йиллик. Тадқиқот ҳудудида Sympetrum vulgatum асосан, секин оқувчи сувлар ва кўллар Атрофида ўсувчи ўсимликлар бор жойларда тарқалганлиги аниқланган.
Download 21.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling