Jigarda qon aylanishi 3 qismdan iborat.
- Jigarga kelayotgan qoning ¾ qismi me’da, ichak, taloq, va me’da osti bezlaridan yig’ilgan va ichakda so’rilgan turli oziq moddalarga boy bo’lib, darvoza venasi orqali keladi.
- Regeneratsiyasi. Jigarda regeneratsiya juda kuchli kechadi. Bu ayniqsa, jigar jarohatlanganda yoki kesilgan jigar hujayralari tezada bo’linib ko’payib, jarohatlangan joyi bittib ketishida yaqqol ko’zga tashlanadi.
ЖИГАР ВА ЎТ ЙЎЛЛАРИ ТИЗИМИ СИНДРОМЛАРИ САРИҚЛИК СИНДРОМИ - Сариқлик – жигар ва ўт йўллари, эритропоэз тизими касалликларида учрайдиган асосий синдромлардан биридир.
- Сарғайиш қонда билирубин миқдорининг ошиши ва унинг тери ва шиллиқ қаватларида тўпланиши туфайли ривожланади.
- Сарғайиш қон зардобида умумий билирубин миқдорининг 2 мг% (34.2 мкмоль/л) дан ошганда юзага келади.
- Сариқлик даражасини аниқлаш учун беморни кундузги табиий ёруғликда кўриш тавсия этилади.
САРИҚЛИК СИНДРОМИ - Ҳақиқий бўлмаган сарғайиш каротинемия, акрихин, пикрин кислота, риванол билан узоқ ишлаган одамларда кузатилади. Бунда склералар сарғаймайди. Сариқлик кафт, товон ва терида аниқланади. Қондаги билирубин миқдори ўзгармайди.
САРИҚЛИК СИНДРОМИ Билирубин ҳосил бўлиши, боғланиши (коньюгация) ва ажралишининг (экскреция) бузилишига қараб қуйидаги сариқлик турлари фарқланади: - ПАРЕХИМАТОЗ
- ГЕМОЛИТИК
- МЕХАНИК
- Бунинг асосида эритроцитларнинг ва уларнинг ёш турларинг парчаланиши ётади. Ретикулогистоцитар тизимда боғланмаган, яъни эркин ҳолдаги билирубиннинг кўп ҳосил бўлиши туфайли қонда унинг миқдори ошиб кетади. Натижада гепатоцитларнинг боғлаш фаолияти компенсатор равишда бир неча баробар ошади, аммо етарли бўлмайди ва қон зардобида боғланмаган билирубин ҳисобига умумий билирубин миқдори ошади.
- Гепатоцитлар фаолиятининг кучайиши ўт пуфагидаги ўтнинг концентрацияси ошшига олиб келади ва боғланган билирубиннинг ўт билан кўп ажралишига олиб келади.
- Ичакка ўтнинг кўп тушиши натижасида ичакда стеркобилиноген ва уробилиноген кўп ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |