Низо услубий қўлланма indd


Шахснинг ўзига алоқадор бўлган ички низолар


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

Шахснинг ўзига алоқадор бўлган ички низолар – одат-
да, бевосита ижтимоий психология томонидан ўрганилмай-
ди, бу каби низолар умумий, педагогик ҳамда патопсихо-
логиянинг предмети бўлиб, у асосан бир инсон қалбидаги 
турли ҳис-кечинмалар, истак-хоҳишлар ва мотивларнинг 
бир бирига зид келиши, қарама-қарши фикрларнинг пайдо 
бўлиши оқибатида юзага келади. Бундай низо шахсгагина 
маълум бўлган, баъзан эса одам қилиб қўйган иши айнан 
ўзининг ички низолари оқибати эканлигини англамаганда, 
унга психоаналитик ёки психиатр ёрдамга келади.
Шахс ва гуруҳ ўртасида содир бўладиган низолар 
одатда, бир шахс қарашлари, хатти-ҳаракатининг у мансуб 
бўлган ёки иши тушган гуруҳнинг нормалари, хулқ-атвор 
маромларига зид келиши, шахс кутишларининг гуруҳ нор-
маларидан оғиши оқибатида келиб чиқади. Агар бу меҳнат 
жамоасида рўй берса, бу гуруҳ аъзоларининг малакасизли-
ги ёки раҳбарнинг одамларни бошқаришдаги уқувсизлиги 
натижасида келиб чиқиши мумкин. Демак, бундай жамоада 
психологик, маънавий муҳит носоғлом бўлади, шахс билан 
бошқа шахслар ўртасида келишмовчиликка олиб келади.
Гуруҳлараро зиддият ёки низо – икки ёки ундан ортиқ 
гуруҳларнинг бир-бирлари билан муросага келишолмай 
қолган тақдирда рўй беради ва бунда уларнинг ўз мақсад-
ларига эришишларига бир-бирларининг халақит беришлари 
асосий омиллардан ҳисобланади. Кўпинча муайян формал, 
расмий гуруҳ аъзолари гуруҳбозликка берилиб, ҳар бир ки-
чик гуруҳ манфаатлари бир-бирига мос келмай қолганда 
ҳам, низо келиб чиқади. “Гуруҳбозлик” деб аталмиш бун-


8
дай ҳолат ҳам ижтимоий-психологик нуқтаи назаридан за-
рали бўлиб, бу яхлит жамоадаги маънавий муҳитга жиддий 
салбий таъсир кўрсатади. Баъзан бир жамоа раҳбарияти ва 
расмий тизими билан гуруҳ ичидаги норасмий тузилма ўр-
тасида ҳам низо келиб чиқади. Лекин бу ҳолатларни соғлом 
рақобатга асосланган манфаатлар келишмовчилиги, маса-
лан, сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатдан фарқлаш ло-
зим.
Шахслараро низо – бир ёки бир неча конкрет шахслар-
нинг ўзаро ёки гуруҳ доирасидаги зиддиятидир. Бу кенг 
тарқалган низолардан бири бўлиб, бундай низолар расмий 
жамоаларда ҳам, норасмий мулоқотлар оқибатида ҳам юзага 
келиши мумкин. Бундай низолар одамларнинг феъл-атвори-
га ҳам, конкрет вазиятларга ҳам боғлиқ тарзда келиб чиқи-
ши ва вазиятнинг характерига боғлиқ ҳолда турлича кечиши 
мумкин. Кенг тарқалган шахслараро низолардан бири – бу 
эр ва хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона-келин ўртаси-
даги низолар ҳисобланади. Уларнинг табиати ҳам, давом 
этиш муддати ҳам, ҳал бўлиш йўллари ҳам турлича бўлиб, 
ҳар қандай кўринишда ҳам барибир бундай низо икки ва ун-
дан ортиқ шахслар ўртасидаги психологик масофани тобора 
узоқлаштиради, самимиятнинг камайишига олиб келади.
Шахслараро низо очиқ ёки яширин тарзда намоён бўли-
ши мумкин.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling