Низо услубий қўлланма indd


Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги низолар


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги низолар. Бундай 
келишмовчиликлар учун замин бўлиб қуйидагилар хизмат 
қилади.
1. Дунёқарашлар орасидаги мавжуд фарқнинг ҳисобга 
олинмаслиги.
2. Ёшларнинг бўш вақтини мустақил ташкил этиши
дўстлар танлашдаги мустақиллиги, ҳиссиёт соҳасидаги 
мус тақиллиги, модага, бугунги кун талабига мос кийини-
ши, касб танлашдаги мустақиллиги, умр йўлдоши танлашда 
мус тақиллик учун ота-оналари билан баъзан кураш олиб 
боришнинг хуш келмаслиги.
3. Ота-оналар ичкиликка ружу қўйиши ёки ор-номусни 
йиғиштириб қўйиб, бузуқчилик қилиши.
4. Баъзи болаларнинг меҳнат қилишга ўргатилмаганли-
ги ва бу нинг оқибатида енгил-елпи ҳаёт кечиришга ўрганиб 
қолиши.
5. Айрим ёшларнинг фарзандлик бурчини унутиб қўй-
иши.
6. Ота-оналарнинг психологик-педагогик билим савия-
лари етарли даражада эмаслиги натижасида юзага келади-
ган келишмовчиликлар ва ҳоказо.
Ота-оналар ва болалар муносабатига оид юқоридаги 
каби камчиликлар натижасида оиладан ҳаловат йўқолади, 
ўртага совуқчилик тушади. Фарзандлик бурчини бажар-
маслик у ёқда турсин, ҳатто, ичиб келиб, ота-онасига қўл 
кўтарадиган фарзандлар, ота-онасини шарманда қилаётган 
ахлоқи бузуқлар борлигига нима дейсиз?
Баъзи ота-оналар болаларда 1, 3, 7, 13–14 ёшларда 
муқаррар равишда бўлиб ўтадиган инқироз (кризис)ларни 
билмайдилар. Бу ёш босқичларида бола руҳиятида янги 
психологик қўшилмалар юзага келади. Бу эса уларнинг 
катталар, жумладан, ота-оналар билан бўлган муносабат-
ларида кўзга ташланади. Буни сезмаган баъзи ота-она-
лар “болам ниҳоятда қайсар, қулоқсиз бўлиб қолди”, деб 
ўйлайдилар ва шикоят қилишга тушадилар. Бунга қар-
ши ўзларича чора-тадбирлар белгилашлари натижасида 
ота-она ва бола бир-бирларини тушунолмай қоладилар. 
Шундай ҳолатларда боланинг ота-онадан безиш ҳоллари
кузатилади.


19
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling