Низом 1-боб. Умумий қоидалар


Download 219 Kb.
bet1/17
Sana30.12.2022
Hajmi219 Kb.
#1072935
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
manfaat


Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
2021 йил 30 ноябрдаги 271-сон
буйруғига 2 - ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида
манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмалари ва муассасалари (кейинги ўринларда - тузилмалар)да манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, унинг олдини олиш ва тартибга солиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом қоидалари эгаллаб турган лавозими ва бажараётган хизмат ваколатларидан қатъий назар Тузилманинг барча ходимларига тегишли.
4. Мазкур Низом Тузилмада юзага келган ва юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва бошқариш масалаларидаги асосий ички ҳужжат ҳисобланади ва барча ходимлар томонидан сўзсиз риоя қилиниши шарт.
5. Тузилма ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ масалалар Ички аудит ва комплаенс назорат бошқармаси ва қуйи тизимлари ходимлари томонидан мувофиқлаштириб борилади.
6. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
алоқадор шахслар – Тузилма ходими билан тижорат тузилмаларининг устав капиталида иштирок этадиган шахслар, акциялари Республика фонд биржасида оммавий муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг беш фоизидан кам бўлган миқдордаги акцияга эга эканлиги бундан мустасно;
кронизм – дўстлар ёки ишончли шахсларга ноқонуний имтиёзлар тақдим этиш мақсадида ҳокимият (лавозим мавқесидан) ва обрўсидан фойдаланиш;
манфаатлар тўқнашуви – Тузилма ходимининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, тузилмаларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

Download 219 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling