Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet36/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. Тест фақат осон ёки фақат қийин топшириқлардан иборат бўлиш керак эмас. У деярли ҳамма талабалар тўғри жавоб бера оладиган энг осонидан, то битта ёки икки-тагина талаба тўғри жавоб бера олиши мумкин бўлган турли-туман топшириқларни ўз ичига олиши зарур. Фанни жуда яхши биладиган талабаларни аниқлаш учун тестга битта шундай қийин савол киритиш мумкинки, унга мингта талабадан фақат биргинаси тўғри жавоб бера олсин. Агарда берилган саволга биронта ҳам талаба жавоб топа олмаса, бундай савол одатда вақтинча заҳирага ўтказиб қўйилади.
Тест топшириқлари тузишда ўқитиш даврида кўрилган мисоллардан фойдаланиш ёки якунловчи тестга жорий баҳолашлар пайтида фойдаланилган шаклдаги топшириқларни ки-ритиш маъқул эмас. Чунки, бундай ҳолларда талабанинг унумли фикрлаш қобилиятлари эмас, балки ўқув материалини ўзлаштиришнинг бир мунча паст даражаларига оид, яъни хотира, эслаб қолиш қобилиятларигина синалаётган бўлади.
Тадқиқот натижаларининг тасдиқлашича, тестларнинг мураккаблик даражасини фақат 10 – 25 фоиз ҳолларидагина тўғри аниқлаш мумкин экан. Шу боис текшириш ва зудлик би-лан тузатишлар киритиш мақсадида тажриба тарзида тестни талабаларнинг ҳар хил гуруҳ-ларида бир неча бор синаб кўриш лозим. Бунда текширувларнинг дастлабкилари тест топши-риқларининг сифатини аниқлашга қаратилади. Текширув натижалари жадвал ёки график шак-лида тасвир этилиб, шу асосда талабалар энг кўп ва энг оз миқдорда тўғри жавоб берган тест топшириқлари аниқланади. Тестни такомиллаштириш ишлари айнан шу тоифадаги топши-риқлар устида олиб борилади.
Агар тест топшириқларидаги нотўғри жавоблардан биротасини тестдан ўтаётганлар-нинг 5 фоизидан камроғи танласа, бу жавобни алмаштириш керак. Чунки у талабанинг эъти-борини ўзига тортмаётган бўлади.
Умумий ҳолда тестга яхши жавоб қайтарган талабаларнинг кўпчилиги тестнинг бирор-та топшириғини уддалай олмаса, демак ўша топшириқ ё етарлича ўрганилмаган материалга тегишли бўлиб, ёки шаклан ёхуд мазмунан камчиликларга эга бўлиб чиқади.
Тест тузувчилар томонидан тез-тез йўл қўйиб туриладиган хатоликларни таҳлил қилиш тестларнинг сифатини, ишончлилигини ва валидлигини текширишни ўз ичига олади.
Замонавий тестшуносликда тест топшириқлари сифатининг аниқ миқдорини ўлчаш им-конини берувчи усуллар мавжуд. Масалан, Георг Раш статистик маълумотлар асосида си-новдан ўтаётганлар гуруҳида қўлланиладиган тест топшириғи учун характеристик эгри чи-зиқ қуришни таклиф қилган. Бу чизиқ билимларнинг битта элементини назорат қилиш учун тузилган бир неча тест топшириқлари вариантларини ўзаро таққослаб кўриш имкониятини беради.
Тестнинг ахборот узатиш функциясини ҳисоблаб чиқишга мўлжаллаб яратилган маъ-лум формулалардан фойдаланган ҳолда бир хил топшириқнинг ҳар хил вариантлари ораси-дан ахборотни энг кўп миқдорда сақлайдиган турини танлаб олиш ҳам мумкин.

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


Кафедра мудири:


ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling