Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака ва компетенцияларни баҳолаш”
- “Танишиш”
Контекст. Меъёр (стандарт) лар асосида тузиладиган тестлар, асосан, ўқув юртларига кириш имтиҳонларида, конкурс ва олимпиадаларда, мезон (критерий) лар асосида тузила-диган тестлар эса, бевосита ўқув жараёнида қўлланилади.
Меъёрлар асосида тузиладиган тестлар кўпинча “марра тестлари” деб ҳам юритилади. Марра тестлари – синалаётган шахснинг муайян билимлар ва малакаларни эгаллаганлиги даражасини аниқлайди. Марра тестларига жавоблар, одатда, саволлари ёзма равишда қайд этиб қўйилган махсус бланкаларда тарқатилади. Синовдан ўтаётганларга бир нечта сўз қа-торларидан ташкил топган жавоблардан тўғрисини танлаш ёки графикдаги бир қанча эгри чизиқлар орасидан саволда тавсифланган шароитни тўғри акс эттириб турган эгри чизиқни кўрсатиб бериш талаб этилади. Агарда саволлар етарлича тўлиқ ва батартиб жойлаштирил-ган бўлса, уларга тақдим этилган жавоблар мажмуаси имтиҳон этилаётган фаннинг мазмуни билан бир хил бўлиб чиқади. Бундай шароит баҳо қўйиш натижаларига тасодифий ҳоллар-нинг таъсир этиб қўймаслигини таъминлайди. Марра тестлари натижалари имтиҳон этилаёт-ганлардаги билим ва кўникмаларнинг ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларга ҳақиқатан ҳам мувофиқ келиши тўғрисидаги ахборотни акс эттиради. Марра тестларининг натижалари, биринчи галда, уларни аввалдан жорий этиб қўйил-ган меъёрларга қанчалик даражада мос тушиши билан баҳоланади. АҚШда репрезентатив танлашларда мактабнинг ҳар бир синфи ва коллежнинг ҳар бир курси учун асосий ўқув фан-лари бўйича марра меъёрлари ишлаб чиқилган. Яъни мактабда маълум синф талабаларини тестдан ўтказишда, уларнинг натижалари давлат миқёсидаги танловда олинган ўртача нати-жалар билан солиштирилади: репрезентативлиги аниқланади. Марра тестлари муайян қоидаларга биноан тузилади, унинг қийинлик даражаси Гаусс-нинг нормал тақсимот қонунига мувофиқ аниқланади: П = н/Н, бу ерда Н – тестдаги топ-ши-риқларнинг умумий сони, н – тўғри бажарилган топшириқлар сони. Марра тест топшириқларининг 50 фоизини бажариш яхши натижани ифода этади, яъни бу ўқув мақсадларининг 100 фоиз рўёбга чиқарилганига мос келади. Марра тестларида П 0,8 1 га яқин натижаларни амалда фақат аълочи ва ўта истеъдодли талабаларгина олишлари мумкин. Марра тестларини тайёрлаш кўп вақт ва воситалар сарфлашни талаб этади, бироқ бундай тестлар текширилаётган ўқув фанига оид билимларни интеграл ва комплекс шаклларда баҳолаш имконини беради. Мезонлар асосида тузилган тестлар ўқув натижаларига бошқа тамойилда баҳо беришга асосланган. Улар талабанинг ўқув ёки касб-ҳунарга оид муайян топшириқларни бажариш учун зарур ва етарли бўлган билимлар, кўникмалар ва ақл-заковатини аниқлаб беради. Бу билимларнинг бор ёки йўқлиги унга мезон бўлиб ҳисобланади. Тест натижалари тўғри ечил-ган топшириқлар сонини топшириқларнинг умумий сонига нисбати билан баҳоланади: П = Н/н. Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов Кафедра мудири: ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси “Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____ Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling