Давлат дастурлари асосида жисмоний шахслар учун тузиладиган 766246 сонли кредит шартномаси


Download 270.36 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi270.36 Kb.
#1490884
  1   2   3   4   5
Bog'liq
a2537040-b9b0-4c32-bc5a-90824704d0e4



Давлат дастурлари асосида жисмоний шахслар учун тузиладиган 
766246 - сонли кредит шартномаси
 
Тошлоқ тумани
13.04.2023 йил
"Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки номидан 07.11.2022 йилдаги 164 и/ч - сонли
ишончнома асосида иш юритувчи ваколатли ходим XAKIMOV JAMSHID ULUG‘BEKOVICH (бундан
буён матнларда “Банк” деб юритилади) ҳамда бундан буён матнда «Қарздор» деб юритилувчи,
12.05.1992 йилда туғилган, ҳозирда Тошлоқ тумани Шодлик маҳалласи Икбол 10 - уйда истиқомат
қилувчи, - ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ ИИБ томонидан берилган, AA серия 7667552
рақамли паспортга эга бўлган фуқаро HAKIMOV ISLOMBEK HOSILJON O‘G‘LI иккинчи томондан,
ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Банк Қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит
бериш мажбуриятини, Қарздор эса ўз навбатида олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва
кредитдан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
2. КРЕДИТНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ
2.1. Кредит суммаси: 5 000 000 (беш миллион) сўм.
2.2. Кредитдан фойдаланиш муддати: 18 (ўн саккиз) ой – 12.10.2024 йилгача.
2.3. Кредитнинг асосий қарзига нисбатан имтиёзли давр: 3 (уч) ой.
2.4. Кредит бўйича асосий қарзни қайтариш тўлов жадвали (графиги) мазкур шартноманинг
ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи 1-сонли иловада белгиланган.
2.5. Кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик: 14 (ўн тўрт) фоиз.
2.6. Асосий қарз ва фоизларни тўлаш муддати: График асосида, ҳар ойнинг 5 санасигача қоплаб
беради.
2.7. Кредитнинг мақсади: Минерал угитлар.
2.8.Мазкур шарт кредитнинг нақд пул кўринишда ҳамда банк карталарига ўтказиб бериш орқали
ажратиладиган қисмига талаб этилмайди.
3. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Банкнинг мажбуриятлари:
3.1.1. Олинган кредитни ҳисоблаш учун Қарздорга ссуда ҳисобварағини очиш;
3.1.2. Қарздорни Банк томонидан кредитни муддатидан олдин ундириш фактлари ва сабаблари
ҳақида хабардор қилиш мажбуриятини олади.
3.1.3. Кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк
Қарздор зиммасидаги қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида муддати ўтказиб
юборилган қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 (етти) календарь куни давомида Қарздор билан
шартномада келишилган ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа
воситаларидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллардан фойдаланиб, Қарздорга
муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар беради.
3.1.4. Банк қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда кредит шартномаси бўйича
Қарздорни муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш мажбуриятлари бажарилмаганлиги
ҳолати, муддати, суммалари, таркиби ва оқибатлари ҳақида хабардор қилиши, Қарздордан муддати
ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келиши сабабларини сўрайди.


3.1.5. Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида
белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча
қисмини, бироқ ой якунига қадар ҳисобланадиган (фоиз ва пеня) тўловлари ҳисоб-китобини инобатга
олган ҳолда ундан ортиқча қисми Қарздорнинг кредитининг (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга
йўналтиради.
3.2. Қарздорнинг мажбуриятлари:
3.2.1. Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ўз
вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш;
3.2.2. Кредитдан фақат мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланиш;
3.2.3. Кредитдан фойдаланиш жараёнида кредитлашнинг асосий тамойиллари: муддатлилик,
қайтаришлилик, 
мақсадлилик, 
тўловлилик, 
кредит 
қайтарилишининг 
ишончлилиги 
ва
таъминланганлик талабларига риоя қилиш;
3.2.4. Банк ходимлари, ҳоким ёрдамчисига мақсадли текширишлар (кредитдан мақсадли ва
самарали фойдаланиш) ўтказишлари учун рухсат бериш мажбуриятини олади.
3.2.5. Мазкур шартнома кучда бўлган даврда ва Қарздорнинг мазкур шартнома бўйича
мажбуриятларини бажариш имкониятига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар бўлса, Банкнинг
олдиндан розилигини олмасдан, Қарздор қуйидаги ҳаракатлардан бирортасини амалга оширмаслиги
зарур:
- бошқа банклардан кредит ва қарз олиш, учинчи шахсларнинг кредиторлари олдида кафил (ёки
гарант) бўлиш;
- кредит эвазига олинган маҳсулотнинг ҳаммасини ёки бир қисмини сотиш ёки бошқа йўллар
билан бегоналаштириш, бегона шахсларга бериш, ижарага бериш, гаровга қўйиш ва учинчи шахслар
фойдасига ўз мулкига нисбатан бошқа имтиёзли ҳуқуқларни вужудга келтириш.
3.2.6. Қарздор ўзининг банкдаги барча банк ҳисобварақлари (пластик карта, омонат ва бошқа)
тўғрисидаги маълумотларни банкка тақдим этиш мажбуриятини олади.
3.2.7. Микрокредитбанкнинг “Contact centеr” операторлари қўнғироқларига хушмуомалалик
билан жавоб бериш ва мулоқатда бўлиш ҳамда СМС хабарларини ижобий қабул қилиш;
3.2.8. Қарздорнинг телефон рақами ўзгарган ҳолларда, зудлик билан Банкни хабардор қилиш.
Бунда, телефон рақами ўзгарган кундан бошлаб икки иш кунида Микрокредитбанкнинг “Contact centеr”
операторлари ёки бошқа алоқа каналлари орқали Банкни хабардор қилиши лозим.

Download 270.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling