Давлат дастурлари асосида жисмоний шахслар учун тузиладиган
328310 - сонли кредит шартномаси
Элликқала
тумани
28.07.2022 йил
"Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки номидан 30.12.2019 йилдаги 15-17/555 - сонли
ишончнома асосида иш юритувчи ваколатли ходим ABDRAZAKOV ALISHER KALILAYEVICH
(бундан буён матнларда “Банк” деб юритилади) ҳамда бундан буён матнда «Қарздор» деб юритилувчи,
01.07.1970 йилда туғилган, ҳозирда Элликқала тумани Тоза боғ маҳалласи Тоза-Амиробод 16
- уйда
истиқомат қилувчи, - ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ИИБ
томонидан берилган, KA серия 0196567 рақамли паспортга эга бўлган фуқаро
YARIYEV ULUGBEK
YAXSHIMURATOVICH иккинчи
томондан, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Банк Қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит
бериш мажбуриятини, Қарздор эса ўз навбатида олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва
кредитдан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
2. КРЕДИТНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ
2.1. Кредит суммаси:
12 000 000 (ўн икки миллион) сўм.
2.2. Кредитдан фойдаланиш муддати:
36 (ўттиз олти) ой – 27.07.2025 йилгача.
2.3. Кредитнинг асосий қарзига нисбатан имтиёзли давр:
6 (олти) ой.
2.4. Кредит бўйича асосий қарзни қайтариш тўлов жадвали (графиги) мазкур шартноманинг
ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи 1-сонли иловада белгиланган.
2.5. Кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик:
14 (ўн тўрт) фоиз.
2.6. Асосий қарз ва фоизларни тўлаш муддати: График асосида, ҳар ойнинг
5 санасигача қоплаб
беради.
2.7. Кредитнинг мақсади: Асаларичиликни ривожлантириш учун аҳолига ажратилган кредитлар.
2.8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли Қарорига асосан кредит маблағлари Қарздорга у
томонидан
мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида келишилган нархда маҳсулот
етказиб берилганидан (иш бажарилганидан) ва Қарздор томонидан қабул қилиб олингандан сўнг ҳамда
ҳоким ёрдамчиси томонидан ўтказилган мониторинг натижасига кўра, таъминотчига 12 000 000 (ўн
икки миллион) сўм пул ўтказиш (нақд пулсиз) йўли билан ажратилади.