Давлат дастурлари асосида жисмоний шахслар учун тузиладиган 328310 сонли кредит шартномаси


Download 321.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana20.12.2022
Hajmi321.05 Kb.
#1037133
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Kredit Shartnoma Ulugʻbek

 
6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
 
6.1. Томонлар ушбу шартнома юзасидан келиб чиқиши мумкин бўлган келишмовчилик ва
низоларни музокара ва маслаҳатлар йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қиладилар.
6.2. Агарда кўрсатиб ўтилган келишмовчилик ва низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса,
улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан суд орқали ҳал этилади.
6.3. Банк Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги
“Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар
рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 26-сонли Қарори талаблари асосида нотариусларнинг ижро
хатларига асосан Қарздордан муддати ўтган кредит ва фоиз қарздорликларини ундириш чораларини
кўриши мумкин.
 
7. БОШҚА ШАРТЛАР
 
7.1. Ушбу шартноманинг шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш қўшимча келишув тузиш
орқали амалга оширилади. Мазкур шартномага киритиладиган ҳар бир ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма
равишда тузилиб, томонлар имзолаганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Барча ўзгартириш, қўшимчалар
ва иловалар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
7.2. Ушбу шартнома бекор қилинишида қарздор кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган
фоизларни тўлиқ қайтариши шарт.
7.3. Қарздорни кредит тарихини ўрганиш мақсадида, унинг кредит тарихи тўғрисидаги
маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ахбороти миллий институтининг
(кейинги ўринларда КАМИ) маълумотлар базасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит
берилишидан олдин олинади.
7.4. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон
Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
7.5. Томонларнинг манзиллари ва бошқа маълумотлари ўзгарган ҳолларда 5 кун муддат ичида
албатта бир-бирларини ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
7.6. Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган бўлиб,тарафларда
бир нусхадан сақланади.

Download 321.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling