Давлат дастурлари асосида жисмоний шахслар учун тузиладиган 328310 сонли кредит шартномаси


ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 321.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana20.12.2022
Hajmi321.05 Kb.
#1037133
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Kredit Shartnoma Ulugʻbek

3. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Банкнинг мажбуриятлари:
3.1.1. Олинган кредитни ҳисоблаш учун Қарздорга ссуда ҳисобварағини очиш;
3.1.2. Қарздорни Банк томонидан кредитни муддатидан олдин ундириш фактлари ва сабаблари
ҳақида хабардор қилиш мажбуриятини олади.
3.1.3. Кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк
Қарздор зиммасидаги қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида муддати ўтказиб
юборилган қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 (етти) календарь куни давомида Қарздор билан
шартномада келишилган ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа
воситаларидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллардан фойдаланиб, Қарздорга
муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар беради.
3.1.4. Банк қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда кредит шартномаси бўйича
Қарздорни муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш мажбуриятлари бажарилмаганлиги
ҳолати, муддати, суммалари, таркиби ва оқибатлари ҳақида хабардор қилиши, Қарздордан муддати
ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келиши сабабларини сўрайди.


3.1.5. Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида
белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча
қисмини, бироқ ой якунига қадар ҳисобланадиган (фоиз ва пеня) тўловлари ҳисоб-китобини инобатга
олган ҳолда ундан ортиқча қисми Қарздорнинг кредитининг (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга
йўналтиради.
3.2. Қарздорнинг мажбуриятлари:
3.2.1. Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ўз
вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш;
3.2.2. Кредитдан фақат мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланиш;
3.2.3. Кредитдан фойдаланиш жараёнида кредитлашнинг асосий тамойиллари: муддатлилик,
қайтаришлилик, 
мақсадлилик, 
тўловлилик, 
кредит 
қайтарилишининг 
ишончлилиги 
ва
таъминланганлик талабларига риоя қилиш;
3.2.4. Банк ходимлари, ҳоким ёрдамчисига мақсадли текширишлар (кредитдан мақсадли ва
самарали фойдаланиш) ўтказишлари учун рухсат бериш мажбуриятини олади.
3.2.5. Мазкур шартнома кучда бўлган даврда ва Қарздорнинг мазкур шартнома бўйича
мажбуриятларини бажариш имкониятига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар бўлса, Банкнинг
олдиндан розилигини олмасдан, Қарздор қуйидаги ҳаракатлардан бирортасини амалга оширмаслиги
зарур:
- бошқа банклардан кредит ва қарз олиш, учинчи шахсларнинг кредиторлари олдида кафил (ёки
гарант) бўлиш;
- кредит эвазига олинган маҳсулотнинг ҳаммасини ёки бир қисмини сотиш ёки бошқа йўллар
билан бегоналаштириш, бегона шахсларга бериш, ижарага бериш, гаровга қўйиш ва учинчи шахслар
фойдасига ўз мулкига нисбатан бошқа имтиёзли ҳуқуқларни вужудга келтириш.
3.2.6. Қарздор ўзининг банкдаги барча банк ҳисобварақлари (пластик карта, омонат ва бошқа)
тўғрисидаги маълумотларни банкка тақдим этиш мажбуриятини олади.
3.2.7. Микрокредитбанкнинг “Contact centеr” операторлари қўнғироқларига хушмуомалалик
билан жавоб бериш ва мулоқатда бўлиш ҳамда СМС хабарларини ижобий қабул қилиш;
3.2.8. Қарздорнинг телефон рақами ўзгарган ҳолларда, зудлик билан Банкни хабардор қилиш.
Бунда, телефон рақами ўзгарган кундан бошлаб икки иш кунида Микрокредитбанкнинг “Contact centеr”
операторлари ёки бошқа алоқа каналлари орқали Банкни хабардор қилиши лозим.

Download 321.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling