Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси
Download 0.65 Mb.
|
112512 Педагогик квалиметрия-УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака ва компетенцияларни баҳолаш”
- “Танишиш”
Контекст. Ҳаммага ҳамма нарсани ўргатиш – педагогиканинг асосий вазифаси бўлиб, у ўз даврида дидактика асосчиси Я.А. Коменский (1592 – 1670) томонидан олға сурилган эди. Бунга эришиш учун эса, барчага бир хил тушунтирилган ўқув материалинининг турли талабалар томонидан турлича муддатларда ва турлича даражаларда ўзлаштирилиши билан боғлиқ масалани ҳал этиб олиш керак эди. Шу йўлда кейинги даврларда ўзлаштирмовчи-ларни иккинчи йилга қолдириб, ўқув циклини тўла қайтариш, ақлий ривожланиши бир хил талабаларни алоҳида (гомоген) синфларга ажратиш каби тажрибалар ўтказиб кўрилди. Лекин буларнинг барчаси талабани ўқитишда юқори натижаларга эришиш йўлидаги шошилинч чоралар эди холос.
Бир хил шароитларда ўқитилгани ҳолда маълум бир вақт кесимида ўқиш натижалари-нинг ҳар хил талабаларда ҳар хил бўлишлиги педагогик технологияларда ўзлаштириш яй-қалмаси деб юритилади. Ўзлаштириш яйқалмасини тўла ўзлаштириш кўрсаткичи атрофида “ғужлаштириш” га эришиш йўллари устида ўтган асрнинг 60-йилларида Америка психо-логлари Ж. Кэрролл ва Б. Блумлар йирик илмий тадқиқот ишлари олиб борганлар. Улар таъ-лим ҳужжатларида ўқитиш натижаларининг аниқ белгиланмаганлигига жиддий эътибор қа-ратдилар. Б. Блум ўтказган тадқиқотлар натижалари бўйича, агар ўқиш шартлари (ўқув ма-териали, усуллар, услублар, ажратилган вақт) барча учун бир хил бўлса, талабаларнинг кўп-чилиги билим ва кўникмаларни эгаллашда «ўртача» натижага эришадилар. Б. Блум натижаларни яхшилашнинг асосий омили деб талабалардаги қобилиятларни тушунди ва қобилиятларни ўлчаш воситаларини яратди. Бу воситалар ёрдамида шу нарса аниқландики, ўқув натижалари бўйича юқори қобилиятли талабалар юқори, ўртача қобили-ятлилар ўртача ва паст қобилиятлилар – паст кўрсаткичларга эришадилар. Агарда, ўқув жара-ёни ўта мақбул (оптимал) ҳолда ташкил этилса (энг аввало ўқитиш суръати бўйича), ўқув ма-териалининг деярли барча талабалар томонидан яхши ўзлаштирилишига эришилади. Яъни талабалар қобилиятлари ва ўзлаштириш натижалари ўртасидаги боғлиқлик сезиларли миқ-дорда пасаяди, яъни нафақат юқори қобилиятли талабалар, балки ўртача ва паст қобилиятли талабалар ҳам юқори даражадаги ўзлаштириш кўрсаткичларига эришишади. Шундай қилиб, талабаларнинг қобилияти бўйича тақсимланиши ва улар эришган ўқув натижалари яйқалмаси орасидаги боғлиқликни ўқитиш жараёнини мақбуллаштириш йўли би-лан камайтириш тўла ўзлаштириш моделининг ўзаги бўлиб хизмат қилади. Тўла ўзлашти-риш моделининг асосий белгиларидан бири – барча талабалар эриша оладиган юқори да-ражадаги ўқув натижаларининг олдиндан белгилаб қўйилишлигидир. Ж. Кэрролл ва Б. Блумларнинг назарий ёндашишларини амалга ошира бориб, Ж. Блок ва Л. Андерсенлар тўла ўзлаштириш технологиясини ишлаб чиққанлар. Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов Кафедра мудири: ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси “Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____ Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling