Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Якка ҳолда ёзма-кўрсатмали ўқитиш усули


Download 0.65 Mb.
bet42/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Якка ҳолда ёзма-кўрсатмали ўқитиш усули. Ўқитишнинг ушбу усули ўтган асрнинг 60-йилларида АҚШ нинг Питтербург университети ҳузуридаги таълим бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва услубий материаллар ишлаб чиқиш Марказида яратилган. Бу усул кўп то-монлари билан “Педагогик технология” фанини ўрганиш жараёнида биз қўллаётган усулга ўхшаб кетади. Яъни ўқув материали юзлаб аниқлаштирилган мақсадлардан иборат бўлиб, улар фан ва ундаги бўлимлар ҳамда ўзлаштириш даражалари бўйича гуруҳларга ажратилган ва ўқув мақсадлари қатъий кетма-кетлик бўйича жойлаштирилган. Унинг асосини мезоний баҳолаш ва аниқ мақсадга йўналганлик ташкил этади.
Якка ҳолда ёзма-кўрсатмали ўқитиш усули ўз моҳияти билан талабаларнинг ўзаро ҳам-корлик ва ёрдамга асосланган фаолиятини чегаралаб қўяди. Бу усулнинг фақат якка ҳолда иш-лашга асосланганлиги талабада бўлакларга бўлинган ўқув жараёнининг сезилмас доираси би-лангина чекланиб қолиш сезгисини вужудга келтиради. Бундай камчиликлар ўқитувчининг хушмуомалалиги, эътибори, мулоқоти билан бартараф этиб борилади.
Жамоавий (бригадаларга ажратиб) ўқитиш усули. Бу усул ўтган асрнинг 80-йил-ларида АҚШ нинг Жонс Гопкинс университетида ишлаб чиқилган. Ушбу усулда талабалар 4 – 5 кишидан иборат кичик жамоа (бригада) ларга бўлинадилар. Ўқитувчи жамоани ҳар то-монлама (жинси, билим даражаси, миллати) турлича бўлишига алоҳида эътибор беради.
Бригада аъзолари жуфт-жуфт бўлиб ишлайдилар, текширув ва рақамларини ўзаро алма-шадилар ва бир-бирларининг бажарган ишларини 100 балли шкала бўйича текширадилар. Талаба мустақил ишлашда ва ўзаро текширишда 80 фоиздан юқори кўрсаткичга эришса, унга бу кўникма бўйича якуний тестдан ўтишга рухсат берилади. Текширувни ўқитувчи тавсия-сига кўра энг яхши ўзлаштирган талабалар ўтказади. Ҳафта сўнгида ҳар бир талабанинг тест кўрсаткичлари ва тест синовлари сони бўйича бригаданинг умумий кўрсаткичи аниқланади.
Ўқитувчи томонидан олдиндан эълон қилинган кўрсаткичларга эришган бригада ҳафта якуни бўйича синовдан ўтган ҳисобланади. Жорий назоратлар асосан талабалар томонидан ўтказилгани учун, ўқитувчи айрим гуруҳга ёки талабаларга алоҳида эътибор бериш имкони-ятига эга бўлади. Ўқув фаолиятини ташкил этишда талабаларнинг ўзаро ёрдам ва ўзаро ҳам-корлиги алоҳида ўрин тутади.
Жамоавий ўқитиш усулида талабалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, ўзаро ёрдам ва ўз-аро назоратга асосланган меҳнат, айниқса, ўзлаштириши паст бўлган талабалар учун ниҳоят-да фойдали бўлиб, уларга ўқув материалини ўзларининг улгуриш суръатларига мос ҳолда ўз-лаштиришга имкон беради. Ўзлаштиришнинг яхшиланиши билан бирга талабаларда ўз-ўзи-ни баҳолашга ўрганишлари ҳам сезиларли даражада ривожлантиради.

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


Кафедра мудири:


ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.





Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling