Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet41/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

Контекст. Яратилаётган янги ҳар бир педагогик технология умум методологик талабларни қондиришнинг қуйидагидек критерияларига эга бўлиши лозим:

  • концептуаллик ва янгилик (таълим-тарбия мақсадларига эришишда янгича фалса-фий, психологик, дидактик ва ижтимоий-педагогик ғояга асосланганлик ва алоҳида аҳамият-ларга эгалик);

  • яхлитлик ва итегративлик (педагогик жараённи бир бутунликда кўриб, эришила-диган натижаларни, таълим ва тарбиянинг мақсадлари, мазмуни, методлари, шакллари ва во-ситаларини, таълим берувчи ва таҳсил олувчиларнинг фаолиятларини ўзаро мувофиқлашти-риб, таълим-тарбия жараёнини назорат қилиш, таълим-тарбия натижаларини баҳолаш каби элементларни ҳам ўзаро узвий боғлаб, ягона тизимга солишлик);

  • такрорлатирувчанлик ва таълим ва тарбиянинг олдиндан белгиланган мақсадларига эришишни кафолатлашлик (натижаларга тузатишлар киритиш мақсадида таълим-тарбия жа-раёнини муайян мақсад асосида амалга ошириш, режалаштириш, лойиҳалаш, босқичма-бос-қич ташхислаш ва восита ҳамда методларни алмаштиравериш, турдош ўқув муассасаларида жиддий ўзгартиришларсиз бошқа субъектлар томонидан ҳам қўллайверилиши мумкинлиги);

  • самарадорлик ва сифатлилик (рақобатчилик шароитида бир педагогик технология-нинг бошқасидан ўз натижалари билан, сарф-харажатининг оптималлиги билан устун туриш-лиги, таълим стандартлари талабларини қондиришни кафолатлай олишлиги).

Ушбу критериялар асосида “Педагогик технологиялар” фанини ўқитишда НамМПИ нинг айрим ўқитувчилари қўллаётган ўқитишнинг контекстли технологиясига хос айрим хусусиятларни таҳлил қилиб кўрайлик. Мазкур технологияни йўлга қўйишда унинг лойиҳа-чилари қуйидагидек концепцияга асосланишади: “Бугунги кун талабаси ўқитувчи нутқи во-ситасида узатиладиган ўқув ахборотини диққат-эътибор билан тингламай қўйди. Билимларни муттасил равишда ошириб бориш йўлида тинмай китоблар ўқиб юришда унинг машқи ўта суст... Талабаларда китоблар ўқиш, ҳар хил матнларни ўқиб, улардаги мазмун асосида фикр-лар юритиш кўникмаларини тинмай ривожлантириб бориш – ўқитиш жараёнининг бош масаласи бўлиб қолиши керак. Бундай масалани ижобий тарзда ҳал этишда контекстлар воситасида ўқитиш усулининг афзал томонлари кўп”.
Ушбу усулда машғулотлар ўтказадиган ўқитувчи зиммасида ҳар бир машғулот учун сер-маъно контекст тузиш ва у бўйича тарқатилган топшириқларга талабалар томонидан тақдим қилинган ечимлар билан бирма-бир танишиб чиқиб, уларни вақтида баҳолаб боришдек ма-шаққатли меҳнат туради. Лекин замонавий ахборот технологиялари ютуқларини жалб этиш йўлларини топиб, бундай машаққатдан озод бўлиб бориш мумкин.
Кўриб ўтган усулимиз тўла ўзлаштириш технологиясига эга бўлиш бўйича биргина ми-сол холос. Қўяверса, бу усул ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишдагина кўпроқ қўл кела-ди. Илғор педагогик тажрибалар заҳираларида тўла ўзлаштириш технологияларининг бир қан-ча турлари мавжуд.

Тузувчи: доц. Ш. Абдураҳмонов


Кафедра мудири:


ЎзР Олий ва ЎМТ вазирлиги – Наманган муҳандислик-педагогика институти

Педагогика ва педагогик технологиялар кафедраси


Малака ва компетенцияларни баҳолаш” фанидан ЯКУНИЙ БАҲО топшириғи № ____


Берилган контекст мазмуни асосида 6 та ўқув топшириғи тузинг: 1-топшириқ ўқувчи-нинг контекст мазмунини “Танишиш”, 2-топшириқ “Тушуниш”, 3-топшириқ “Аҳамия-тини асослаш”, 4-топшириқ “Таҳлил қилиш”, 5-топшириқ “Муносабат билдириш” ва 6-топшириқ “Янги таклиф (ғоя, ечим) тақдим этиш” даражаларида ўзлаштиришини таъ-минласин. Контекст мазмунига мос тушувчи қисқа сарлавҳа – мавзу ўйлаб топинг.




Контекст. Тўла ўзлаштириш технологияси турлича йўллар билан шакллантирилаве-риши мумкин. Бугунги кунда кенг кўламда қўлланилаётган педагогик технологиялар миқдо-рининг каттагина эканлиги ҳам бу фикримизни тасдиқлайди. Қуйида биз тўла ўзлаштириш технологияарининг иккитаси билан танишиб ўтиш билан чегараланамиз.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling