VI. Курс ишини таёрлаш бўйича кўрсатма ва тавсиялар. (курс иши
кўзда тутилмаган)
3.
VII. Таълим натижалари (шаклланадиган компетенсиялар)
Талаба билиш керак:
Ўзбекистоннинг мустақиллик даврига оид энг сўнги материаллар
асосида миллий давлатчилик қурилиши, сиёсий, ижтимоий-
иқтисодий, маданий ислоҳотлар, Янги Ўзбекистоннинг минтақа ва
жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузининг юксалиб бориши юзасидан
билимга эга бўлиши;(билим)
Истиқлол йилларида рўй берган воқеа-ходисалар, муҳим саналар ва
тарихий маълумотларни таҳлил қила билиш, аждодларимизнинг
ибратли ҳаёти ва фаолияти билан фаҳрланиш, уларга муносиб ворис
бўлиш, юрт келажаги ва истиқболига дахлдорлик ҳисси, ҳамда
ватанпарварлик туйғуларини намоён эта олиш кўникмаларини ҳосил
қилиш; (кўникма)
Тарихий воқеликларни таҳлил қила олиш, улар бўйича ҳулосалар
чиқариш, тарихий воқеалар ва ходисаларга нисбатан ўз нуқтаи
назарига, мустақил фикрига эга бўлиш ҳамда улар юзасидан ўз
муносабатини билдира олиш, орттирилган билим ва кўникмаларини
ҳаётга тадбиқ эта олиш, ўз касбий фаолиятида қўллай билиш
малакаларига эга бўлиши лозим; (малака)
4.
VIII. Таълим технологиялари ва методлари:
Маърузалар (шу билан бирга масофавий);
интерфаол кейслар;
семинарлар (мантиқий фикрлаш, тезкор савол-жавоблар);
гуруҳларда ишлаш;
тақдимотлар қилиш;
индивидуал лойиҳалар;
жамоа бўлиб ишлаш ва ҳимоя қилиш учун лойиҳалар.
5.
IX. Кредитларни олиш учун талаблар:
Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириш,
таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш, ўрганилаётган
жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш, жорий, оралиқ,
якуний назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни
бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |