Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “тасдиқлайман”
-МОДУЛ. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга
Download 0.61 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аҳоли фаровонлигини ошириш тадбирлари.
3-МОДУЛ. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга
оширилган ижтимоий ва маданий ислоҳотлар. 7-мавзу. Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар. Аҳоли фаровонлигини ошириш тадбирлари. Кучли ижтимоий сиёсат консепсиянинг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши. Манзилли ижтимоий ҳимоя тизимининг яратилиши. Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли 6 бандлиги, реал даромадларини изчил ошириб бориш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ҳимоя, манзилли ижтимоий ёрдамни амалга оширишдаги иштироки. Ўзбекистонда йилларга ном берилишининг мазмун ва моҳияти. Йиллар номланишининг миллат тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишдаги аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш. 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, туман ва шаҳарларда Президент халқ қабулхоналарининг очилиши, фаолияти ва халқ билан мулоқотнинг ноёб тизимнинг яратилиши. Маҳалла институтининг роли, аҳамиятини янада оширишни кўзда тутувчи “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисидаги” қонуннинг қабул қилиниши. “Обод қишлоқ” давлат дастури - қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, иш билан таъминлаш. “Обод маҳалла” дастури. Демократик давлат ва адолатли жамиятни қуришдаги устувор вазифа: “Инсон манфаатлари ҳаммадан устундир” тамойилини амалга ошириш борасидаги тадбирлар. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш, уй-жой, ижтимоий инфратузилмаларни яхшилаш, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни сақлаш борасида кўрилаётган чоралар. Бугунги кунда иш ўринларини яратиш аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни камайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар. Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимоя масалалари: Темир дафтар, Ёшлар дафтари, Хотин- қизлар дафтари. 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва маҳалла йили” давлат дастури бўйича амалга оширилган ишлар. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling