12- мавзу: маҳаллий солиқлар ва йиғимлар: ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш учун солиқ


Download 22.25 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi22.25 Kb.
#1626447
  1   2   3   4
Bog'liq
25-26


12- Мавзу: МАҲАЛЛИЙ СолиқЛАР ва йиғимлар: ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН СОЛИҚ.
Режа
1.Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи.
2.Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун солиқ.
3.Савдо хуқуқи учун йиғим, алоҳида товарларга лицензиялар йиғими.
4.Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларни рўйхатдан ўтказиш йиғими.
1. Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи.
Юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи хорижий инвеститсиялар иштирокидаги юридик шахслар ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчи ҳисобланадилар ва бу солиқни тўловчилар таркибига тадбиркорлик билан шуғулланмайдиган нотижорат ташкилотлар, ягона солиқ тўловчилар, ягона йер солиғи тўловчилари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари хамда хукумат қарорлари билан хамма Солиқдан озод бўлганлар кирмайди.
Барча Солиқ, йиғимлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан кейин корхоналар тасарруфидаги қоладиган фойда (даромад) - соф фойда (даромад) бу солиқ учун солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида солиқ объекти ҳисобланади.
Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғининг энг юқори ставкаси солиқ объектининг 8 фоизи миқдорида белгиланган.
Ўз маблағлари ҳисобига ижтимоий инфратузилма объектларини (соғлиқни сақлаш, болаларнинг мактабгача таълим-тарбия муассасалари ва умумий таълим мактабларини) ташкил этиш вилоятлар ва Тошкент шахар давлат хокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ижтимоий инфратузилма объектларини бюджет маблағлари ҳисобига молиялашга босқичма-босқич ўтишни амалга ошираётган корхоналар учун ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи қуйидаги тартибда тўланади:
- бюджет маблағлари ҳисобига молиялашнинг хиссаси харажатларнинг умумий миқдоридаги фоизларда 100 фоизни ташкил этган тақдирда, яъни давлат хокимияти органлари балансига топширилаётган объектлар бутунлай бюджет маблағлари ҳисобига молияланадиган бўлади, ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси бундай корхоналар учун мазкур минтақа учун белгиланган ставка миқдорида белгиланади;
- давлат маблағлари ҳисобига молиялашган хиссаси харажатлар умумий миқдоридаги фоизларда 100 фоиздан камни ташкил этган тақдирда, яъни харажатларнинг бир қисми корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига молияланса, тўловчилар учун топшириладиган ижтимоий объектларни улушбай молиялаш миқдорига боғлиқ холда табақалаштирилган ставкалар белгиланади.
Чорак давомида барча тўловчилар солиқнинг бюджетга жорий тўловларини амалга оширадилар. Жорий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш учун солиқ тўловчилари аввалги чорак учун ҳисоб-китоб бўйича хақиқатдан ҳисоблаб ёзилган ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасидан келиб чиқадилар.
Жорий тўловлар хар бир ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, солиқ чораклик суммасининг учдан бир қисми хажмидан амалга оширилади.
Солиқ бўйича ҳисоб-китоблар давлат солиқ хизмати органларига хақиқатдан шаклланган солиқ солиш базасидан келиб чиқиб, йўриқномага кўра ўсиб борувчи якун билан, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш муддатларида тақдим этилади.
Ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасини тўловчилар бюджетга чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун белгиланган кундан бошлаб 5 кун давомида тўлайдилар.
Бюджет билан ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича (турлар бўйича) қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи бўйича юритилади.

Download 22.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling