3.Савдо хуқуқи учун йиғим, алоҳида товарларга лицензиялар йиғими.
Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш хуқуқи учун йиғим фақат алкоголли ва қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар учун йиғим тўловчилари бўлиб Ўзбекистон Республикаси худудида белгиланган тартибда савдо-сотиқни амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар ҳисобланади.
Товарларнинг айрим турлари, жумладан алкоголли маҳсулотлар ҳамда қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмларни сотиш хуқуқи учун литсензион йиғим алоҳида ойлик энг кам иш ҳақининг 5 бараварига тенг ставка бўйича тўланади.
Алоҳида товарларни,сотиш хуқуқи учун йиғим тўловчилари бўлиб Ўзбекистон Республикаси худудида чакана савдо шохобчалари орқали савдо қилувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳисобланади. Чакана савдо шахобчалари, магазинлар, умумий овқатланиш корхоналари, савдо палаткалари ва лотоклар, киоскалар, прилавкалар, аптекалар ва бошқа объектлар давлат хокимияти органлари томонидан махсус ажратилган жойида савдо қилсалар тўловчилар бўлади.
Алоҳида товарлар,билан савдо қилиш хуқуқи учун йиғим ҳар йили қайта кўриб чиқилади.
Сертификат савдо хуқуқи учун махаллий хокимият органлари томонидан берилади.
4. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларни рўйхатдан ўтказиш йиғими.
Йиғим тўловчилари бўлиб янги барпо этилаётган юридик шахслар ҳисобланади.
Йиғим рўйхатдан ўтказишга ариза берилгунга қадар тўланади.
Йўриқномага риоя этилиши устидан назоратни давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.
Рўйхатдан ўтказиш йиғими тўловчилари бўлиб юридик шахслар ҳисобланади.
Давлат мулкчилиги асосида тузилган актсионер жамиятлар хамда дехқон хўжаликлари бу йиғимдан озод бўладилар.
Янги ташкил этилаётган юридик шахслар учун йиғимни уларнинг таъсисчилари тўлаб юбориш мумкин.
Йиғим юридик шахслар томонидан махаллий бюджетга банк муассасалари орқали тўланади. У хар йилда бир марта беш минимал иш хақи миқдорида тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |