Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/34
Sana03.04.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1323120
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34
Bog'liq
1.2.-барча-тоифа-учун-1

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


1-мавзу: Ўзбекистон Республикасининг таълим-тарбия соҳасига оид
қонун ҳужжатлари.
(2 соат маъруза). 
Режа: 
1.1. Меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар тушунчаси ва турлари. 
1.2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси таълим ва тарбия 
жараёнларининг асосий қонун хужжати сифатида.
1.3. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни.
1.4. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури. 
1.5. Миллий қонунчиликда бола ҳуқуқларининг меъёрий асослари. 
1.6. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш 
тўғрисида”ги қонуннининг мазмун-моҳияти 
Таянч иборалар: меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонун, Конституция
қонуности ҳужжатлари, фармон, фармойиш, қарор, буйруқ, Олий Мажлис, 
Вазирлар Маҳкамаси, Миллий дастур, бола, ёшлар, мажбурий меҳнат, 
коррупция.
1.1. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси ва турлари.
Мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлат ва ҳукумат томонидан
халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий ҳимоялаш ва 
аҳолининг ҳуқуқий саодхонлигини ошириш, жамият аъзоларининг ҳуқуқий 
маданиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилган эди. Ўтган давр 
мобайнида бу борада бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалий 
ҳаётга татбиқ этилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг 
асосида яратилган 17 та Кодекс ҳамда бир қатор қонунлар халқнинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда инсон манфаатларини 
устувор қўйиб, аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаб келмоқда. 
Ўзбекистон Руспубликаси Конституцияси қабул 
қилинганлигининг
26 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда давлат раҳбари томонидан 
айтилган гап фикримизнинг исботи бўлиши мумкин.
“Ҳар қандай қонун ҳужжатини қабул қилишдан пировард мақсад – 
халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш эканини унутмаслигимиз зарур. 


Бу жараёндаги энг асосий масала – қонун ҳужжатларининг мазмун-
моҳиятини ижрочилар ва аҳолига ўз муддатида етказиб бериш, уларни 
амалга оширишни қатъий таъминлашдан иборат”,- дея таъкидлади Президент 
ўз нутқида. 
Албатта бизнинг ҳаётимизни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга 
солиб туради. Инсон жамиятда яшар экан унинг тартиб-қоидаларига 
бўйсуниши, миллий қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши зарур 
албатта. Бугунги кунда таълим-тарбия соҳасида фаолият юритаётган 
педагоглар ҳам ўз фаолиятларини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида 
ташкил этадилар. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling