Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
19-bolalar-psihogigienasi
Бизнинг амалиётимизда мусиқийлик ёки мусиқий истеъдод мусиқий фаолиятга лаёқатлилик комплекси сифати кўрилади. Бунда биз бола тараққиёти билан бир қаторда қуйидаги сифатларни ҳам аниқлаймиз: куйни идрок қилиш ва эсда сақлаш қобилияти; мусиқий “қулоқ”нинг мавжудлиги (боланинг овози баландлиги ва кучини, мароми, тембри, ибора ва шаклини ажратиш қобилияти); ҳаракат қобилиятлари, айниқса ҳаракатлар координацияси, овоз билан ёки асбобда куй яратиш қобилияти; мусиқий хотира, мусиқий ижодга лаёқат ва хаёлнинг мавжудлиги. Мусиқада 4 асосий унсурни ажратиш мумкин: маром, овоз, шакл ва динамика. Терапевтик тарбия тизимида ритмик ва мусиқий тушунчалар қўшилиб ритмика предметига айланади. Мусиқани идрок қилишда тана билан тутиладиган тебратиш катта аҳамиятга эга. Барабанда паст овозда ўйнаш болаларга, ҳатто яхши эшитмайдиганларига ҳам қизғин таъсир кўрсатади. Эшитиш аъзоси кўриш аъзосига нисбатан маромни идрок қилишда катта роль ўйнайди. Бизга маълумки, овоз йўналишини ҳам аниқлай олмайдиган болалар қийинчилик билан акустик белги асосида мўлжал олишни ўрганадилар. Оддий мусиқий-ритмик образлар ҳам эркинлик, очиқлик, ва ҳаракатни танлаш ҳам боланинг ёшига мувофиқ келиши керак. Агар болада маълум марказий органлар бузилиши (агнозия, афазия) бўлмаса, у ҳолда у энг кам мусиқий қобилиятга ҳам эга бўлади. Булар қайси даражада ўсиши фарқланиши машғулотлар ва талабларга боғлиқ. Қизғин машғулотлар ва талабчанлик педагогга қисқа муддатда ҳатто ритмика ва мусиқий товушларни кучсиз идрок қиладиган болаларда ҳам муваффақиятга эришиш имконини беради. Мавзу: Ўйин терапевтик усул сифатида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling