Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


"Чоп этилган материаллар билан ишлаш"


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

"Чоп этилган материаллар билан ишлаш"  
Ушбу 
методика 
керакли 
ахборотни излаш, назарий маълумотларни мустаҳкамлаш ва таснифлаш, янги назарий 
материаларни тушуниб олишда қўлланилиши мумкин.
Ушбу метод қўлланганда, изохли матнларни тайёрлаш иши тугаллангандан сўнг, 
барча қолган материаллар йиғиштирилиб олиниши керак. Акс ҳолда ўқувчилар газета 
ёки журналлардаги қизиқарли мақолаларни ўқишга киришиб кетадилар ва 
бошқаларнинг маърузаларини тингламайдилар. 
"Мозаика"
1. 
Индивидуал ишлаш. 
ўқитувчи ҳажми етарлича катта бўлган вазифани тавсия этади. Масалан: 
дарсликнинг 3-4 параграфини ўрганиш ва режасини тузиш; долзарб муаммо бўйича 
баҳсга саволлар ўйлаб топиш ва ҳоказо. 15-20 минут вақт берилади. Муддат тугагунча 
ҳар бир гуруҳ аъзоси масаланинг ечими бўйича ўзининг вариантига эга бўлиши керак.
Жуфтликларда ишлаш. Ҳар бир иштирокчи ўзига шерик танлайди. Масала 
олдингича қолади. Лекин ушбу босқичнинг мақсади жуфтликлар орасида умумий 
ечимни топишдан иборат. Топилган ечим ҳар икки иштирокчининг фикрини ифода 
этган бўлиши керак. Муҳокама учун – 10 минут.
В 
Г 
А 
Б 
Б 
В 
Г 
А 


107 
 
"6*6*6 методи" Бу шундай методки, унга кўра 36 иштирокчи зарур 
вақт мобайнида бирор масалани муҳокама қилиб, кўпчилик гуруҳ 
аъзоларининг масалага бўлган муносабатларини билиб олиш мумкин. 
Ҳар бири 6 кишидан иборат 6 та гуруҳда маълум бир вақт мобайнида 
ўқитувчи томонидан қўйилган муаммо муҳокама қилинади. Шундан сўнг ўқитувчи 
янги гуруҳларни тузади, унинг аъзолари орасида олдинги баҳс гуруҳида қатнашган 
бўлсин. Янги гуруҳларда иштирокчилар ўз гуруҳларида қилган ишларининг 
натижаларини муҳокама этадилар. 
Ушбу метод гуруҳ аъзоларининг ҳаммасини фаоллаштиради. 
Уларнинг ҳар бири қисқа фурсат давомида баҳс иштирокчиси бўлиши 
билан бирга, маърузачи вазифасини бажаради. 
Ушбу метод билан машғулотни қандай олиб бориш керак? 
1. машғулот олдидан ўқитувчи 6 та стол атрофига 6 та ўриндиқ қўйиб 
чиқади. 
2. синф ҳар бири 6 та ўқувчидан иборат 6 та гуруҳга бўлинади. 
3. ўқувчилар ўз ўринларини эгаллаб бўлганларидан сўнг ўқитувчи 
баҳс мавзусини аниқлайди (гуруҳлар учун вазифалар бир хил ёки битта 
масаланинг турли жиҳатларига тегишли бўлиши мумкин). 
4. ўқитувчи гуруҳларда иш боришини назорат қилиб туради. Барча 
гуруҳ аъзоларини масаланинг шартини тўғри тушунганлигига ишонч 
ҳосил қилади, саволларга жавоб беради ва агар иштирокчилар ёрдамга 
муҳтож бўлиб қолсалар, уларга қўшимча кўрсатмалар беради. 
5. белгиланган вақт тугаганидан сўнг ўқитувчи шундай янги гуруҳлар 
тузадики, ҳар бир гуруҳда олдинги баҳс гуруҳларидан албатта биттадан 
вакил иштирок этсин. 
6. якун ясалади. 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling