Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

 
2. Дастурлаш тиллари. 
Тезкор электрон хисоблаш машиналарининг пайдо бўлиши 
дастурлаш тили деб аталувчи турли-туман белгилар системаларининг 
пайдо бўлишига олиб келди. Шундай қилиб, ҳисоблаш машиналарида 
бажарилиши керак бўлган жараёнларни тавсифлаш учун қўлланиладиган 
белгилар (символлар) системасини дастурлаш тили деб юритамиз. 
Дастурлаш тилларининг синтактик жиҳатдан турлари 3 турга
бўлинади:
Қуйи даражадаги дастурлаш тили “Машина тили” деб ҳам аталади. 
Ушбу тилда дастурлар тўғридан-тўғри Оператив Хотира(ОХ) катакчалари 
ва процессор реестрлари билан ишлаб тузилади. Ушбу тилдаги буйруқлар 
Марказий Процессор(МП)нинг операцияларига тўғри келади. Буйруқлар 
иккилик кодда ёзилган: 
Ўрта даража дастурлаш тилларида процессор буйруқларини мнемоник 
кодларга(буйруққа мос қисқартирилган сўзлар) алмаштирилган. Assembler 
тили бунга мисолдир. Ўрта даражадаги дастурлаш тилларида ҳам бир 
процессор операция деярли бир буйруққа мос келади. Масалан, юқоридаги 
машина коди Assemblerda қуйидагича ёзилади: 
Кўриб турганингиздек, Assembler тили машина кодидан бир поғона 
юқорида туради холос. 
Юқори даражадаги дастурлаш тиллари эса, асосан, дастурлаш 
жараёнини тезлаштириш учун яратилган. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, ҳар 
қандай дастур бажарилишидан олдин машина кодига ўтказилади. Ушбу 
даражадаги дастурлаш тилларида ёзилган дастур маълум маъноли 
сўзлардан(одатда инглиз тилидаги) ташкил топади.
ДТнинг синтактик 
жиҳатдан турлари 
Қуйи 
даражадаги;
 
Юқори 
даражадаги;
Ўрта 
даражадаги; 
 


102 
Компиляция ва интерпретация қилинувчи тиллар 
 
 
Дастурлаш тиллари компьютерда бажарилишига қараб компиляция 
қилинувчи ва интерпретация қилинувчи тилларга бўлинади. 
Компиляция қилинувчи дастурлаш тилларида дастур коди компилятор 
томонидан машина кодига ўтказилади. Операцион тизим(ОТ) эса, шу 
кодни тўғридан-тўғри ишлатаверади. Компиляция жараёни компьютер 
процессори ва ОТ талабларига мос равишда амалга оширилади. Шунинг 
учун, бир ОТ учун компиляция қилинган дастурнинг машина коди 
иккинчи ОТ да ишламайди. Ушбу турдаги тилларга қуйидагиларни мисол 
қилиб келтиришимиз мумкин: Ci, С++, С#, Pascal ва ҳ.к. 
Microsoft Windows ОТларида компиляция қилинган дастур номи *.exe 
кўринишидаги файл бўлади. Linux, Unix(ва шуларнинг давомчилари) каби 
ОТ ларда эса файл кенгайтмасининг аҳамияти йўқ. 
Компиляция қилинувчи дастурлаш тилларининг асосий ютуқларидан 
бири - у ОТ дан бошқа бирор дастур ёки кутубхона(Library, mas. DLL) 
ўрнатишни талаб қилмайди. Бундан ташқари, интерпретация қилинувчи 
тилларга нисбатан анча тез ишлайди. 
Интерпретация қилинувчи дастурлаш тилларида тузилган дастур коди 
компиляция қилинмайди. Ушбу турдаги дастурни ишлатишдан олдин 
дастур коди интерпретация қилинади. Интерпретация қилинувчи 
дастурлаш тилларида тузилган дастур мос интерпретатор ўрнатилган 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling