Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Алгоритмнинг асосий хоссалари


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

 
Алгоритмнинг асосий хоссалари 
1. Дискретлилик. Бу хоссанинг мазмуни-алгоритмларни доимо чекли 
қадамлардан иборат қилиб бўлаклаш имконияти мавжудлигидадир. 
Бошқача айтганда, уни чекли сондаги оддий кўрсатмалар кетма-кетлиги 
шаклида ифодалаш мумкин. Алгоритмнинг бу хоссаси юқорида 
келтирилган ҳамма мисолларда яққол кўриниб турибди. Агар 
кузатилаётган жараённи чекли қадамлардан иборат қилиб бўлаклай 
олмасак, у ҳолда уни алгоритм деб бўлмайди. 
2. Тушунарлилик. Алгоритмнинг ижрочиси ҳамма вақт инсон 
бўлавермайди. Чой дамлашни ёки бошқа ишларни бажаришни фақат 
одамга эмас, балки роботга ҳам буюриш мумкин. Ижрочига тавсия 
этилаётган кўрсатмалар унинг учун тушунарли бўлиши керак, акс ҳолда 
ижрочи оддийгина амални ҳам бажара олмайди. Бундан ташқари, ижрочи 
ҳар қандай амални бажара олмаслиги ҳам мумкин. 


96 
Ҳар бир ижрочининг бажара олиши мумкин бўлган кўрсатмалар ёки 
буйруқлар бирикмаси мавжуд бўлиб, у ижрочининг кўрсатмалар тизими 
дейилади. Шунинг учун ижрочи учун берилаётган ҳар бир кўрсатма 
ижрочининг кўрсатмалар тизимига тегишли бўлиши керак. 
Кўрсатмаларни 
ижрочининг 
кўрсатмалар 
тизимига 
тегишли 
бўладиган қилиб ифодалай олишимиз муҳим аҳамиятга эга. Масалан, 
пастки синфнинг аълочи ўқувчиси «сон квадратга оширилсин» деган 
кўрсатмани тушунмаслиги натижасида бажара олмайди. Лекин «сон ўзини 
ўзига кўпайтирилсин» шаклидаги кўрсатмани бемалол бажаради. Сабаби, у 
кўрсатма мазмунидан кўпайтириш амалини бажариш кераклигини 
англайди. 
3. Аниқлик. Ижрочига берилаётган кўрсатмалар аниқ мазмунда 
бўлиши керак. Чунки, кўрсатмадаги ноаниқликлар мўлжалдаги мақсадга 
эришишга олиб келмайди. 
Одам учун тушунарли бўлган «3-4 марта силкитилсин», «5-10 дақиқа 
қиздирилсин», «1-2 қошиқ солинсин», «тенгламалардан бири ечилсин» 
каби ноаниқ кўрсатмалар робот ёки компьютерни қийин аҳволга солиб 
қўяди. Бундан ташқари, кўрсатмаларнинг қайси кетма-кетликда 
бажарилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Демак, кўрсатмалар аниқ берилиши 
ва фақат алгоритмда кўрсатилган тартибда бажарилиши шарт экан. 
4.Оммавийлик. Ҳар бир алгоритм мазмунига кўра бир турдаги 
масалаларнинг барчаси учун ҳам ўринли бўлиши керак. Яъни, масаладаги 
бошланғич маълумотлар қандай бўлишидан қатъий назар, алгоритм шу 
хилдаги ҳар қандай масалани ечишга яроқлидир. Масалан, икки оддий 
касрнинг умумий махражини топиш алгоритми, касрларни турлича 
ўзгартириб берилганда ҳам, уларнинг умумий махражларини аниқлаб 
бераверади. 
5. Натижавийлик. Ҳар бир алгоритм чекли сондаги қадамлардан 
кейин, албатта натижа бериши шарт. Бажариладиган амаллар кўп бўлса 
ҳам барибир натижага олиб келиши керак. Чекли қадамдан кейин қўйилган 
масала ечимга эга эмаслигини аниқлаш ҳам натижа ҳисобланади. Агар 
кўрилаётган жараён чексиз давом этиб натижа бермаса, уни алгоритм деб 
айта олмаймиз. 
Алгоритмнинг тавсифлаш усуллари хилма-хилдир. Ҳозир уларнинг 
энг кўп учрайдиганлари билан танишамиз. Алгоритмларни қуйидаги 
кўринишларда тасвирлаш мумкин: 
1. Алгоритмнинг сўз орқали берилиши. Бунда ижрочи учун 
бериладиган ҳар бир кўрсатма сўзлар орқали буйруқ мазмунида 
берилади(юқорида келтирилган мисолларга эътибор беринг). 


97 
2. Алгоритмнинг формулалар ёрдамида берилиши. Алгоритмнинг 
формулалар билан берилиш усулидан математика, физика, кимё ва бошқа 
аниқ фанларни ўрганишда кўпроқ фойдаланилади. Масалан: учбурчакнинг 
юзини унинг асоси ва баландлиги бўйича ҳисоблаш формуласи 
2
h
a
S



3. Алгоритмнинг жадвал кўринишида берилиши. Алгоритмнинг бу 
кўринишида тасвирланишидан ҳам кўп фойдаланилади. Масалан: тўрт 
хоналик математик жадваллар ёки турли лоторея жадваллари. 
Функцияларнинг графикларини чизишда ҳам алгоритмнинг қийматлар 
жадвали кўринишларидан фойдаланамиз. 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling