Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.16 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-informatika
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Такрорланувчи (циклик) алгоритмлар.
Чизиқли Taрмoқлaнувчи
Taкрoрлaнувчи 100 2. Тармоқланувчи алгоритмлар. Бирор шартнинг бажарилиши билан боғлиқ равишда тузиладиган алгоритмларга тармоқланувчи алгоритмлар дейилади. Тармоқланувчи алгоритмлар ҳисоблашлар кетма-кетлигини аниқлайдиган шартларни ўз ичига олади. Блок-тузилма кўринишида бўлиши шуни билдирадики, блок-тузилмада ҳеч бўлмаганда битта ромб иштирок этади. Масалан: кўчага қандай кийимда чиқишимиз об-ҳавога, автоматдан шарбатли ёки минерал сув ичишимиз эса унга қанча сўмлик «жетон» ташлашимизга боғлиқдир. Юқорида келтирилган «Светофор» алгоритми ҳам тармоқланувчи алгоритмга мисолдир. 1-мисол. Y=мaх(а,b). Агар а b шарт бажарилса, у ҳолда а максимум, акс ҳолда b максимум бўлади. 2-мисол. Y=min(а,b). Бу ерда агар а b шарт бажарилса у ҳолда b, акс ҳолда а минимум бўлади. 3-мисол. 0 р // , 0 р агар , x - x | | < x Y . 3. Такрорланувчи (циклик) алгоритмлар. Маълум бир шарт асосида алгоритмда бир неча марта такрорланиш юз берадиган жараёнлар ҳам кўплаб учрайди. Масалан, йил фаслларининг ҳар йили бир хилда такрорланиб келиши, ҳар ҳафтада бўладиган дарсларнинг кунлар бўйича такрорланиши ва ҳоказо. Демак, такрорланувчи алгоритмлар деб шундай алгоритмларга айтиладики, унда бир ёки бир неча амаллар кетма-кетлиги бир неча марта такрорланади, бу кетма-кетлик тармоқлардан иборат бўлиши ҳам мумкин. Масалан, натурал сонларнинг йиғиндисини топиш алгоритми- такрорланувчи алгоритмга мисол бўла олади. Ҳақиқатан ҳам, S n i i n 1 2 3 1 ... йиғинди қуйидагича ҳисобланиши мумкин: 1) S нинг дастлабки қиймати 0 деб олинсин (S: 0); 2) i нинг қиймати 1 деб олинсин (i: 1); 3) S га i ни қўшиб, натижа S деб олинсин (S: S i ); 4) i га 1 ни қўшиб, уни i билан белгилансин (i : i 1 ); 5) агар i п бўлса, у ҳолда 3-банддан бошлаб такрорлансин; 6) тугаллансин. Бу масала ечишнинг блок-тузилма кўринишидаги алгоритми қуйидаги 101 кўринишда бўлади: Изоҳ.3),4) амалларга эътибор беринг. Унинг математикада маъноси йўқ, лекин алгоритмлар назариясида у аввалги қийматлар S ва i га бирор сонига i ва 1 сонлари қўшиб янги қийматлар ҳосил қилишни англатади. Худди шу алгоритм ёрдамида п та сонлар кўпайтмасини ҳам ҳосил қилиш мумкин. Download 5.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling