Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Тест топшириқларининг мазмунан тўғрилиги


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

Тест топшириқларининг мазмунан тўғрилиги 
принципи. 
Тест топшириқларига ўқув курси мазмунидаги объектив ва ҳақиқий 
билимлар киритилиши мақсадга мувофиқ. Мазмундаги баҳс ва мунозарага 
олиб келадиган масалалар тест топшириқларига киритилмаслиги лозим. Бу 
ҳолат таҳсил олувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва 
малакаларини ҳаққоний ва одилона назорат қилиш ва баҳолаш имконини 
бермайди. 
5-принцип. 
Тест топшириқлари мазмунида ўқув курси 
мазмунининг қайта тақдим этилиши принципи. 


82 
Мазкур принцип тест топшириқларини тайёрлашда ўқув курси 
мазмунини тўлиқ ва етарли даражада қамраб олинишини назарда тутади. 
Ўқув курси бўйича ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнида 
мавзулараро, боблараро, бўлимлараро ва фанлараро боғланишларга етарли 
даражада эътибор қаратилган, мазмунан бу жараён ўқув материалида ўз 
аксини тушунчалар ўртасидаги боғланишлар шаклида топган бўлса, бунда 
ҳамма мавзулар бўйича эмас, балки танланган асосий мавзулар ва боблар 
бўйича тест топшириқлари тайёрланади.
6-принцип. Тест топшириқлари мазмунининг фаннинг ҳозирги 
замон ҳолатига мослиги принципи.
Мазкур принцип тест топшириқлари мазмунини жамиятимизда содир 
бўлаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий қарашлар, ҳуқуқий 
меъёрлар, фаннинг ўқув курси таълим мазмунига киритилган фан 
янгиликларига мослашни талаб этади. 
Шуни қайд этиш керакки, ўқув курси мазмуни таҳсил олувчилар 
томонидан шу курсга оид илмий билимларни ўзлаштириш жараёнида 
ўзига хос ва мос проекцияни ҳосил қилади. 
Юқорида қайд этилган фикрлардан кўриниб турибдики, тест 
топшириқларининг мазмуни ҳам замонавий, ҳам таҳсил олувчилар 
томонидан илмий билимларни ўзлаштириш босқичларига мос бўлиши 
лозим. 
7-принцип. Тест топшириқлари мазмунининг мажмуали ва 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling