Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.16 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-informatika
3-мисол. «Светофор» дан фойдаланиш алгоритми.
1) Светофор чироғига қаралсин; 2) Қизил чироқ ёнган бўлса, тўхталсин; 3) Сариқ чироқ ёнган бўлса, юришга ёки тўхташга тайёрлансин; 4) Яшил чироқ ёнган бўлса, юрилсин. 94 4-мисол. Масаланинг қўйилишида копток 29,5 м/сек билан тепилса, деган шарт бор эди. Яъни, V о =29,5 вa g=9,81 бўлса, t вa h қанча бўлади? Мисолни ечиш aлгоритмини қуйидагича баён қилса бўлади: 1) ЭҲМ хотирасига Vо вa g ўзгарувчининг сони қийматларини киритилсин; 2) t нинг қиймати t=Vо/g фомула билан ҳисоблансин; 3) h нинг қиймати h=V о t-gt 2 /2 фомула билан ҳисоблансин; 4) t вa h ўзгарувчиларнинг сонли қийматлари экранга ёки қоғозга чиқарилсин; 5) ҳисоблаш тўхтатилсин. 5-мисол. Мисолнинг ечиш aлгоритми қуйидагича бўлади: 1) ЭҲМ хотирасига (Х0,У0), (Х1,У1), (Х2,У2) вa (Х3,У3) ко- ординаталар қийматлари киритилсин; 2) 2 2 ) 1 0 ( ) 1 0 ( 1 Y Y X X L , 2 2 ) 2 0 ( ) 2 0 ( 2 Y Y X X L , 2 2 ) 3 0 ( ) 3 0 ( 3 Y Y X X L қийматларр ҳисоблансин; 3) L1 нинг қиймати вa L2 нинг қиймати билан солиштирилсин, aгaр L1 нинг қиймати кичик бўлса, у ҳолда L3 нинг қиймати билан солиштирилсин, бунда ҳам L1 нинг қиймати кичик бўлса, унда шу катталик масаланинг ечими бўлади; 4) агар L3 нинг қиймати L1 нинг қийматидан кичик бўлса, L2 нинг қиймати билан солиштирилсин, бунда ҳам L3 нинг қиймати кичик бўлса, у масаланинг ечими бўлади; 5) агар L2 нинг қиймати L3 никидан кичик бўлса, у масаланинг ечими бўлади; 6) масаланинг ечими экранга ёки қоғозга чиқарилсин; 7) ҳисоблаш тўхтатилсин. 6-мисол. Мисолнинг ечиш aлгоритми қуйидагича бўлади: 1) ЭҲМ хотирасига a вa b нинг қийматлари киритилсин; 2) тўғри тўртбурчаклар сони n киритилсин; 3) тўртбурчаклар асоси (эни) ҳисоблансин: h=(b-a)/n; 4) 1- тўртбурчак баландлиги (бўйи) аниқлансин: х1=a; 5) 1- тўртбурчак юзи ҳисоблансин: S1=sqr(х1)*h; 6) S1 нинг қийматини эслаб қолдирилсин; 7) 2- тўртбурчакка ўтилсин; х2=х1/h (баландлиги шунга боғлиқ); 8) 2- тўртбурчак юзи ҳисоблансин: S2=sqr(х2)*h; 9) S2 нинг қиймати S1 нинг қийматига қўшиб қўйлсин вa йиғинди эслаб қолинсин; 10) .................................. 95 11) n- тўртбурчакка ўтилсин: хN = х(N-1)/hqb; 12) n- тўртбурчак юзи ҳисоблансин: Sn=sqr(b)*h; 13) Sn нинг қиймати S1, S2,...,S(N-1) лар қийматига қўшилсин. Алгоритмни ишлаб чиқиш учун аввало масаланинг ечиш йўлини яхши тасаввур қилиб олиш, кейин эса уни формаллаштириш, яъни аниқ қоидалар кетма-кетлиги кўринишида ёзиш керак. Бу мисоллардан битта умумий томонини кузатиш мумкин. Бу алгоритмдан қандай мақсад кўзланганлигини билмасдан туриб ҳам, уни муваффақият билан бажариш мумкин. Демак, ҳаётда учрайдиган мураккаб жараёнларни бошқаришни ёки амалга оширишни роботлар, компьютерлар ва бошқа машиналар зиммасига юклашимиз мумкин экан. Бу эса алгоритмнинг жуда муҳим афзаллигидир. Шунга кўра, ҳар бир инсон ўз олдига қўйилган масаланинг ечиш алгоритмини тўғри тузиб бера олса, у ўз ақлий ва жисмоний меҳнатини енгиллаштирибгина қолмай, бу ишларни автоматик тарзда бажаришни машиналарга топшириши ҳам мумкин. Алгоритмни ишлаб чиқишда масаланинг ечиш жараёнини шундай формаллаштириш керакки, бу жараён етарли даражадаги оддий қоидаларнинг чекли кетма-кетлиги кўринишига келтирилсин. Масалан, биз кўпинча кўп хонали сонлар устида асосий арифметик амалларни бажаришда ватандошимиз Ал-Хоразмийнинг IХ асрда яратган қоидаларини ишлатамиз. "Алгоритм" атамаси ҳам ана шу буюк математик номидан келиб чиқади. Шунинг учун алгоритм деб, масала ечимини тасвирлашнинг ихтиёрий тасвири олинмасдан, балки фақатгина маълум хоссаларни бажара оладиганлари қабул қилинади. Кўрсатмаларнинг мазмуни, келиш тартиби, қўлланиш доираси ва олинадиган натижадан келиб чиқиб, алгоритмнинг энг асосий хоссалари билан танишамиз. Download 5.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling