Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


реaл бўлиши керaк;  aниқ бўлиши керaк; 


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

 
реaл бўлиши керaк;

aниқ бўлиши керaк;

 
вaқт жиҳaтдaн белгилaнгaн;

 
ўлчaмли бўлиши керaк. 
 
Назорат саволлари 
1. Информатика ва ахборот технологиялари дарси ва унга қўйилган компетенциявий 
ёндашувга асосланган замонавий талаблар. 
2. Информатика ва ахборот технологиялари дарси ва унга қўйилган компетенциявий 
ёндашувга асосланган дидактик, психологик ва методик талаблар. 
3. Дарс шакллари ва турлари. 
4. Ҳар бир дарс турларига мос келган дарс босқичлари.
 
7 маъруза.Умумий ўрта таълимда дастурлаш тилларини ўқитиш 
методлари 
Режа: 


92 
1. Алгоритм назарияси ва алгоритмлаш асослари.  
2. Дастурлаш тиллари. 
 
Таянч тушунчалар: Алгоритм. Алгоритм хоссалари. Чизиқли 
алгоритм. Тармоқланувчи алгоритм. Такрорланувчи алгоритм. Дастурлаш; 
дастурчи; дастурлаш тиллари турлари; аssembler тили; fortrаn тили; beysik 
тили; компиляция ва интерпретация қилинувчи тиллар; компьютерда 
масала ечиш босқичлари. 
 
1. Алгоритм назарияси ва алгоритмлаш асослари. 
Алгоритм сўзи ва тушунчаси IХ асрда яшаб ижод этган буюк 
бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номи билан узвий боғлиқ бўлиб, 
унинг арифметикага бағишланган «Ал-жабр ва ал-муқобала» номли 
асарининг дастлабки сахифасидаги «Dixit Algoritmic» («Дедики Ал 
Хоразмий»нинг лотинча ифодаси) деган жумлалардан келиб чиққан. 
Ал-Хоразмий биринчи бўлиб ўнлик саноқ тизимининг принципларини 
ва унда турли амаллар бажариш қоидаларини асослаб берди. Бу эса 
ҳисоблаш ишларини ихчамлаштириш ва осонлаштириш имконини яратади. 
Чунки бу билан ўша даврда қўлланиб келинган рим рақамлари ва сонларни 
сўз орқали ёзиб бажаришдаги ноқулайликлар бартараф этилди. 
Ал-Хоразмийнинг илмий асарлари фанга алгоритм тушунчасининг 
киритилишига сабаб бўлди. 
Алгоритм нима? Умуман олганда уни аниқ таърифлаш мушкул. Лекин, 
алгоритмнинг моҳиятини аниқ ва қатъийроқ тушунтиришга ҳаракат 
қиламиз. 
Алгоритм деганда бирор мақсадга эришишга ёки қандайдир масалани 
ечишга қаратилган буйруқларнинг аниқ, тушунарли, чекли ҳамда тўлиқ 
тизими тушунилади. 
Алгоритмга қуйидагича таъриф беришимиз ҳам мумкин: алгоритм деб 
аниқ натижага олиб келадиган амалларнинг чекланган кетма-кетлигига 
айтилади. 
Алгоритмнинг хизмати нимадан иборат? 
Алгоритмлар-бу билимлар устида фикрлаш ва уни етказиб беришдан 
иборат. Ҳақиқатдан ҳам кимдир қандайдир масалани ечишни ўйлаб топиб 
ва уни бошқаларга айтмоқчи бўлса, у ҳолда у ўйлаб топган ечимини 
шундай тасвирлаши керакки, натижада бошқалар ҳам уни тушунсин, ҳамда 
шу тасвирга кўра, бошқалар ҳам масалани тўғри ечишсин. Шунинг учун 
тасвир бир неча талабларга бўйсиниши керак.
Агар ечимнинг тасвири аниқ бўлмаса, яъни мужмал бўлса, у ҳолда шу 
тасвирга асосан бошқа жавобни олиш мумкин. Чунки, ҳар ким масала 


93 
ечимининг тасвирини ноаниқ мужмал жойини ўзиша аниқлаштириши 
мумкин. Бундай тасвирни алгоритм деб бўлмайди. Алгоритмларга мисол 
сифатида таомлар тайёрлаш рецептларини, формулаларни, турли 
автоматик қурилмаларни ишлатиш йўлини, механик ёки электрон 
ўйинчоқларни ишлатиш бўйича йўриқномаларни, кўча ҳаракати 
қоидаларини келтириш мумкин. Алгоритмга баъзи бир мисоллар 
келтирамиз: 
1-мисол. Чой дамлаш алгоритми. 
1) чойнак қайнаган сув билан чайилсин; 
2) бир чой қошиқ миқдоридаги қуруқ чой чойнакка солинсин; 
3) чойнакка қайнаган сув қуйилсин; 
4) чойнакнинг қопқоғи ёпилсин; 
5) чойнак устига сочиқ ёпиб уч дақиқа дам олдирилсин. 
Ҳар куни бир неча мартадан бажарадиган бу ишимиз ҳам алгоритмга 
мисол бўла олади. 
Алгоритмни бажаришда кўрсатмаларни берилган кетма-кетликда 
бажариш муҳим аҳамиятга эга эканлиги, иккинчи ўриндаги кўрсатма 
билан учинчисини ёки биринчи билан тўртинчи ўриндаги кўрсатмаларнинг 
ўрнини алмаштириш билан олдимизга қўйилган мақсадга эришмаслигимиз 
яққол кўриниб турибди. Бундан ташқари, ҳар бир кўрсатманинг мазмуни 
алгоритмни бажараётган киши ижроси учун аниқ ва равшан бўлиши керак. 
2-мисол. y=a(b+cх)-dх формула бўйича y нинг қийматини ҳисоблаш 
aлгоритми. 
1) с ни х гa кўпайтириб, натижа Р1 билан белгилансин; 
2) b ни Р1 гa қўшиб, натижа Р2 билан белгилансин; 
3) a ни Р2 гa кўпайтириб, натижа Р3 билан белгилансин; 
4) d ни х гa кўпайтириб, натижа Р4 билан белгилансин; 
5) Р3 дaн Р4 ни aйириб, натижа y нинг қиймати деб ҳисоблансин. 
Бу кўрсатмалар кетма-кетлиги берилган формула бўйича тузилган. Бу 
алгоритмни оддий арифметик амалларни бажаришни билган ижрочи, 
қандай формуланинг қиймати ҳисобланаётганини билмаса ҳам, тўғри 
натижа олиши мумкин. Сабаби, формуладаги ифоданинг қийматини 
ҳисоблаш фақатгина оддий арифметик амалларни бандма-банд, тартиб 
билан бажаришга олиб келинди. 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling