Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

ўқитувчи 
ўқувчи 
ўқитиш 
мазмуни 
Мақсад, 
вазифалари 
ўқитиш 
шакллари 
ўқитиш 
воситалари 
ўқитиш 
усуллари 


57 
технологиялар конфигурациясининг самарадорлиги замонавий талабларни 
ҳисобга олган ҳолда ушбу масалаларни бирлаштириш информатика ва 
ахборот технологияларини ўқитиш услубиётининг яна бир масаласини 
ташкил этади.
2. Информатика ва ахборот технологиялари ўқитишнинг 
замонавий таълим технологиялари ва методлари. Таълим 
методларини танлаш бўйича тавсиялар 
Ўқитиш 
методлари. 
Баъзи дидактик методистлар таълим 
методларини ўқувчиларни билмасликдан билишга бориш йўли, айрим 
олимлар эса, уларни ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ўзаро боғловчи 
методлар, деб қарашади. Таълим методларини ўқув ишлари мажмуи
шунингдек, таълим мазмуни шаклида қараш ғояси ҳам бор. Бу 
қарашларнинг қай бири асосида таълим методларининг моҳияти, ўқув-
тарбия жараёнидаги функцияларини батафсилроқ тасаввур этиш мумкин? 
Дидактикада ҳали ҳам энг мунозарали муаммолардан бири таълим
методлари таснифи масаласидир. 
Уларни таълим манбалари, дидактик вазифалар, мантиқий фикрлаш 
шаклларига қараб тасниф этиш мойиллиги мавжуд. Таълим методларини 
тасниф этишда шу йўналишлардан қай бири маъқул? Ёки таълим 
методларини тасниф этишнинг бошқа мезонлари ҳам мавжудми? 
Адабиётларда «ўқитиш методлари», «ўқиш методлари» каби терминлар 
қўлланади. Шундай бўлгач, «таълим методлари» иборасини ишлатишга 
эҳтиёж борми? Метод термини юнончадан таржима қилинганда маълум 
бир мақсадга эришиш йўли, фаолият усули маъноларини англатади. 
Таълим методи деганда таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг 
кутилган мақсадга эришишга қаратилган ҳамкорликдаги фаолият усуллари 
тушунилади. Уларга кўра таълим мазмунини ўзлаштиришга мос фаолият 
танланади.
Ўқитиш методи ўқитиш жараёнида ўқитиш, тарбиялаш ва 
ривожлантириш масалаларини ечишга йўналтирилган таълим берувчи ва 
таълим олувчининг тартибли бир-бирига боғланган фаолиятини англатади
3

Ўқитиш методлари таълим жараёнида таълим берувчи ва таълим 
олувчи фаолиятининг қандай бўлиши, ўқитиш жараёнини қандай ташкил 
этиш ва олиб бориш кераклигини хамда шу жараёнда ўқувчилар қандай иш 
харакатларни бажаришлари кераклигини белгилаб беради.
3

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling