Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Катта гуруҳда болаларни миқдор, катталик билан таништириш


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Катта гуруҳда болаларни миқдор, катталик билан таништириш 
Ўзунлиги, кенглиги ҳар хил бўлган бир неча предметни (10 тагача) бир-
бирининг устига ўзунлиги, кенглигига, қалин-юпқалигига кўра ортиб ва 
камайиб борадиган тартибда қўйиб қиёслашни ўргатиш (энг кенг, торроқ, яна 
торроқ, энг тор лента). Предметлар қандай тартибда териб чиқилганини 
тушунтириб беришга ўргатиш. 
Турли ўзунликка, кенгликка, баландликка эга предметларни кўпайиб 
бориш ёки камайиб бориш тартибида (10 тагача бўлган предметлардан 
фойдаланиб) териб чиқишга ўргатиш, масалан: баланд, паст, янада паст, янада 
пастроқ, энг паст. 
Бутунни 2 та, 4 та тенг қисмга бўлишни, бутун билан қисмни 
таққослашни ўргатиш. 
Шартли ўлчов билан таништириш. Таққосланаётган предметлардан бирига 
тенг бўлган ўлчам ёрдамида иккита предметни ўзунлиги (кенглиги, 
баландлиги) га қараб таққослашга ўргатиш. 
Нарсаларни кўз билан чамалаб, миқдори, катталиги (ўзун (қисқа), кенг 
(тор), энли (энсиз), баланд (паст), қалин (юпқа)) каби намуна ва унга тенг 


133 
бўлган болалар учун таниш нарсалар ёки ҳаракатлар натижасида қиёсланувчи 
нарсаларнинг ўлчамини аниқлашга ўргатиш. 
Катталик. Катта гуруҳда ишлаш болаларнинг масофаларнинг ҳар хил 
турлари ҳақидаги тасаввурларини аниқлашдан бошланади. 
«Ўзунлик», 
«кенглик», 
«баландлик» 
«қалинлик» 
«йўғонлик») 
буюмларнинг катталикларида мустақил ориентир олиш тушунчаларини эгаллаб 
олиш, уларни таққослаш ва катталиклар бўйича муносабатларини тушуниб 
олиш имконини беради. 
Буюмлар орасида катталик бўйича конкрет муносабатларни ўрнатиш 
тажрибаси қанчалик бой ва турли-туман бўлса, кейинчалик болаларни бу 
муносабатларни умумлаштиришга, конкрет чавсифларни абстракт таърифларга, 
яъни «тенг», «ортиқ», «кам» («катта», «кичик») тушунчаларига ўргатиш 
шунчалик осон бўлади. 
Болалар буюмларнинг катталикларини таққослашга ва унинг олдин 
буюмлар масофаларининг бир тури билан фарқ қиладиган ҳолда, кейинроқ 
масофаларнинг 
икки тури, ниҳоят, уч тури билан фарқ қиладиган ҳолдарда аниқ белгилашга 
ўрганадилар. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling