122
баҳолашда асар мазмунини гапиришига шошилмай бир текисда равон баён эта
билишларига эътибор беради.
Тетиклаштирувчи машқ:“Қарғалар” ўйини
.
Тарбиячи болаларни уч гуруҳга бўлади. Биринчи гуруҳ арчалар. Иккинчи
гуруҳ қарғалар, учинчи гуруҳ итлар бўлишади. Биринчи гуруҳ арчалар
арчаларни тасвирлаб қўлларини пастга туширган ҳолда доира бўлиб турадилар
ва “Яшил арча тагида қарғалар қағиллашмоқда” дейдилар. Иккинчи гуруҳ
қарғалар доира ичига сакраб-сакраб киришади ва “Қар-қар-қар...” деб
қағиллашади. Тарбиячи: мана итлар югуришди ва қарғалар учиб кетишди”-деб
айтиши билан учинчи гуруҳ итлар доирага “RRRR”деб
ириллаб югуриб
келишади ва қарғаларнинг кетидан қувишади. Ушланган қарғалар
итлар
бўлишади. Ўйин то иккита - учта чаққон қарға қолгунча давом этади.
Болаларни савод ўрганишга тайёрлаш бўйича амалий машқ.
Тарбиячи болаларга қуйидаги тез айтиш айттиради.
Саъва саҳар сайрайди,
Салқин боғда яйрайди.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1.Эртак нима ҳақида экан? (қарға).
2.Қapғa сувсираб учиб юрганда нимага кўзи тушди? (кўзачадаги сувга).
3.Сувни ича олдими?
4.Нима қилди?
5. Қарғалар қандай қағиллашади?
Do'stlaringiz bilan baham: