Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Сюжетли расм чизиш. Сюжетли расм чизишнинг мақсади боланинг 
атроф-муҳитдан олган таассуротларини ифодалашга ўргатишдир. Сюжетли 
расм чизиш ўрта гуруҳдан бошлаб 
киритилган. Бунда ҳам ёнма-ён турган 
2-3 
та 
предметни 
тасвирлаш 
ўргатилади. 
Сюжетли 
тасвирда 
предметларнинг 
бир-биридан 
ажратиш учун унинг ўлчамини, 
фазодаги 
ўринларига 
қараб, 
предметларнинг 
катта 
ёки 
кичиклигини 
ўргатиш 
керак. 
Мактабгача ёшдаги бола учун предметлар орасидаги фазовий муносабатларни 
фарқлай олиш жуда қийин. 
Сюжетли расм чизиш ўргатишнинг умумий вазифалари қуйидагилар:
- Мавзунинг мазмунини ифодалашда унинг асосини ажратишга ўргатиш. 
- Объектлар орасидаги ўзаро алоқани тасвирлашга ўргатиш. 


141 
- Объектлар орасидаги пропорционал жойлашувни тасвирлашга ва 
уларнинг фазодаги ўринларини кўрсатишга ўргатиш. 
Декоратив расм чизиш. Декоратив расм чизиш 
тасвирий фаолиятнинг бошқа турлари каби болада 
эстетик туйғуни ривожлантиради. Болаларни халқ 
амалий санъати намуналари билан таништиришда 
тарбиячи 
ватанпарварлик 
руҳини 
шу 
санъат 
асарларини яратаётган одамларнинг меҳнатига ҳурмат 
каби туйғулар тарбияланади. 
Декоратив расм чизиш қуйидаги умумий вазифаларни ўз ичига олади: 

нақшнинг турлича шаклларини боғлиқ ҳолда композицион ҳисни
шакллантириш; 

ранг қобилиятларини ривожлантириш; 

халқ амалий санъатининг стилларининг фарқлашга ва уларнинг 
алоҳида элементларини болаларнинг ўз ижодида фойдаланишга ўргатиш; 

қалам ва мўйқалам билан чизишнинг техник кўникмаларини 
мустаҳкамлаш. 
Болаларни декоратив расм чизишга ўргатишда тарбиячи уларда нақш 
компонентларининг ўзаро боғлиқлигини, рангини, композициясини шакл 
элементини ўришга ўргатади. Декоратив расм чизишда ранг қобилиятининг 
ривожланиши асосий масала бўлиб ҳисобланади.
Болаларда расм чизиш кўникмаси асосан оғзаки нутқ орқали амалга 
оширилади. Масалан: бола биронта қиз, уй расмларини чизиб, унга кичик эртак 
ҳам тўқиши мумкин. Маълум мақсадли расм болага кўрсатилаётганда аниқ 
мақсадга эга бўлиши керак. Бола кўрсатилаётган расмни кўриб чиза олади. 
Болаларга ишланган расмлар намунасидан кўрсатиб қуйидагиларга алоҳида 
эътибор беришларини эслатиш керак. Масалан: предметларнинг пропорционал, 
симметрик жойланганлиги уйлар, дарахтлар, самолётнинг парвоз қилаётганини 
чиздириш орқали болаларда таҳлил-синтез усулидан фойдаланиш муҳимдир. 


142 
Юқорида қайд қилинганидек, қуйидагиларга аҳамият бериш керак: 
1. Мавзунинг мазмуни аниқ бўлишига. 
2. Объектлар орасидаги боғланишга. 
3. Маълум мақсадга йўналтирилган мавзу бўлишига эътибор бериш керак. 
Бу ёшдаги болаларга рангли қаламлар берилиб мақсад айтилади. Масалан, 
бола кўк рангда-ўтларни, ҳаво рангда-сув, сариқ рангда-қум кўринишида 
тасвирлай оладилар. Бунда албатта тарбиячининг билимдонлиги катта маҳорат 
талаб қилади. 
Мактабгача таълим муассасасида трафарет‚ шаблон асосида чизиладиган 
буюмларни, шаклларни чизишга, қирқиш, елимлашга, ясашга ўргатилади. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling