Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Трафарет-қалин 
қоғоз, 
юпқа 
картон, 
тунука, 
плаcтмассадан 
тайёрланадиган 
турли 
мураккабликдаги 
нақшни таркиб топтирадиган тирқишлар 
қилинган плаcтинкадир. Трафаретдан кўп 
карра 
такрорланувчи 
расмлар, 
ҳарфлар, 
ёзувларни олишда фойдаланилади.
Трафарет 
орқали 
мўйқаламда 
бўёқ 
берилади. Бу мақсадда махсус мўйқаламлардан 
фойдаланиш мумкин. Мўйқалам билан бериладиган бўёқ қуюқроқ бўлиши 
керак, акс ҳолда у трафарет тагига оқиб тушиши мумкин. Кўп рангли 
расмларни бажаришда бўёқлар белгиланган изчилликда тартиб билан берилади. 
Трафарет, шаблон тайёрлаш учун 
тасвирни чизиб олинади ва кесиб 
олинади, сўнгра қайчини ўзмасдан 
қирқишга ҳаракат қилинади. Агар узиб - 
узиб қирқилса тасвир нотўғри чиқиши 
мумкин. Трафарет шаблон 2 хил усулда 
бўлади: 
1. Оддий трафарет.
2. Мураккаб трафарет.


143 
Оддий трафарет - деб бир қисмдан иборат бўлган тасвирга айтилади. 
Мураккаб трафарет- деб, 3-4 қисмдан иборат бўлган шаклга айтилади. Ҳар 
бир бажарилаётган ишга эътибор, меҳр, дид, фаросат талаб этилади. 
Шаблон - буткул қабул қилинган наъмунадир. Керамика саноатида лаган, 
тарелка, чашкаларни тайёрлашда доира шаблон қўлланилади. Доира ва 
қайтарма шаблондан симметрик шаклдаги моделларни ясашда фойдаланилади. 
Оддий‚ мураккаб трафарет ва шаблон намуналари: картошка‚ пўкак ва 
ўчирғичдан ясалган муҳрдан фойдаланиб чизилган расмлар болалар учун 
қўлайлик яратади. 
Мактабгача таълим муассасаларининг катта ва тайёрлов гуруҳларида 
кўнгил очар соатларини мазмунли ўтказиш учун шаблон, муҳр, трафарет 
ёрдамида эртак қаҳрамонларини тайёрланади. 
Қоғозни бўяшда қуйидаги бўёқ ва мосламалардан фойдаланилади. 
Акварел бўёқлар - сувда эритилади, тюбиклардаги акварел бўёқлардан 
фойдаланиш жуда қулай. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling