Кафедра:”Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси”. Фан:” Болалар ва ўсмирлар гигигенаси” Тиббий профилактика факультети 5-курс талабалари учун


Download 110.42 Kb.
bet1/6
Sana15.02.2023
Hajmi110.42 Kb.
#1199968
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
KREATIV PRO болалар муассасалари

Кафедра:”Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси”. Фан:” Болалар ва ўсмирлар гигигенаси” Тиббий профилактика факультети 5-курс талабалари учун.

Мавзу:«БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР МУАССАСАЛАРИДА САНИТАРИЯ ВА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА – ТАДБИРЛАР ТАРТИБИНИНГ ГИГИЕНИК АСОСЛАРИ»

Маърузачи:профессор Шайхова Г.И

МАЪРУЗАНИНГ РЕЖАСИ:

  • Санитария ва эпидемияга қарши чора – тадбирлар борасида санитария врачининг иш шакллари.
  • Болалар ва ўсмирлар муассасаларида санитария ва эпидемик қулайликни таъминлаш йўллари.
  • Зарарсизлантирувчи моддалар турлари ва уларга бўлган талаблар.
  • Объектнинг санитар – эпидемиологик хавфсизлиги таъминланганлигини текширишда қулланиладиган усулларнинг мақсади ва вазифалари.
  • Болалар муассасаларида санитар – эпидемиологик хавфсизликни таъминловчи жорий назорат турига бўлган талаблар.
  • Карантин инфецияларида тавсия этиладиган зарарсизлантирувчи чора – тадбирлар.

Болалар ва ўсмирлар гигиенаси врачининг ишлари қуйидагилардир:

  • Профилактик ва санитар-эпидемиологик чора-тадбирлар бўйича ва келажак-переспектив режалар тузиш; муаян муассасалар ташкилотлар билан биргаликда санитар соғламлаштириш чора-тадбирларнинг комплекс режасини тузишда иштирок этиш.
  • Муассасаларни санитария холатини яхшилаш бўйича режа топшириқлар ишлаб чиқиш;
  • Юқумли, паразитар, замбуриғли касалликлар тарқалишини олдини олиш бўйича сан-эпид. чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
  • ЖСН ўтказиш санитар-эпидемияга қарши қонун ва қоидаларига риоя қилинишининг, профилактик, дезинфекцион чора-тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилиш;
  • Объектларнинг санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши холатни тавсифловчи кўрсаткичларни текшириш, йўл қуйилган бўзилиш четланишларини бартараф этишни назорат қилиш.

БЎМ ларининг тулақонли тўғри сан-эпид холатини таъминлаш учун қуйидагилар зарур:

  • БЎМларда болалар ва ўсмирларни тўғри жойлаштиришдаги санитар қонун қоидаларга риоя этиш. (синф,гуруҳларнинг тўлалиги, гуруҳли изоляцияни руйхатга олиш принципи ва ҳ.к.)
  • Барча индеотлардан тўғри фойдаланиш.
  • Участка ва муассасаларда, инженер-техник таъминланишни амалга ошириш (сув билан таъминлаш, канализациялаштириш, чиқиндиларни олиб кетиш ва зарасизлантириш), сув таъминотидан тўғри фойдаланиш, болалар ва ўсмирлар чўмилиш жойларини тўғри ташкил этиш;
  • Биноларда оптимал ҳаво иссиқлик режимини яратиш;
  • Маҳсулотларни ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилиш;
  • Ошхонада овқат тайёрлаш технологиясига, унинг сақланиши, тарқатилиши, идиш-товоқларни тозалаш қонун қоидаларига риоя қилиш;
  • Ходимларни ишга қабул қилиш қоидаларига риоя қилиш ва профилактик тиббий кўрикларни ўз вақтида ва сифатли ташкиллаштириш;
  • Болалар муассасасига янги келган ва касал бўлиб ўтган болаларни қабул қилиб олиш қоидаларига амал қилиш ва эрталабки фильтрларни ташкил этиш;
  • Ота-оналар билан болалар ва ўсмирлар тарбияси ҳақида сухбатлар олиб бориш;
  • Болаларнинг шахсий гигиенасига риоя қилишларини назорат қилиш;
  • Озиқ-овқат блокидаги ходимларни тиббий ходимлар хар куни текшириб туришлари, навбатчи болаларни ҳам йирингли касалликларга текширилиши зарур;
  • Барча бино ва участкаларни санитар қонун қоидаларига жавоб берадиган холатда сақлаш;
  • Юқумли касалликлар профилактикасига қаратилган элементларга риоя қилиш;
  • Жорий санитар дезинфекция ўтказиш учун зарур воситаларга эга бўлиш;

Download 110.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling