Кафедра:”Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси”. Фан:” Болалар ва ўсмирлар гигигенаси” Тиббий профилактика факультети 5-курс талабалари учун
Download 110.42 Kb.
|
KREATIV PRO болалар муассасалари
Болалар боғчага қабул қилиш (5 кун ёки ундан кўп қолдирса), касалхонага ётқизилганлиги тўғрисида справка ёки болалар поликлиникасидан маълумотнома билан қабул қилинади. Маълумотнома ташхиз ёки касаллик йўқлиги тўғрисида маълумот берилиши шарт. Уткир юқумли касалликларни ўтқазган болалар 1-хафтада болаларнинг аҳлати ва сийдигини даврий кузатишга эътибор қаратилади. Айрим боғчаларда 3 ёшгача болаларда касаллиги туфайли ёки узоқ келмаган болалар учун карантин гуруҳлари ташкил этилади. Ушбу гуруҳга қабул қилиш 5 кундан кам эмас. Шу болани бактериологик текширилади, харорати,аҳлати ва сийдиги текширилади.Ижобий натижалар берилганда болани асосий гуруҳга ўтказилади. Агар ичак касалликлари қузғатувчиси аниқланса ёки ичаклар дисфункцияси топилса болани уйига ёки касалхонага ёткизилади. Агар муассасада карантин гуруҳи бўлмаса узоқ муддат келмаган ёки касалликдан кейин боғчага келган болани гуруҳга қуйилади, кейин уни бошқа болалар билан 1-хафта мулоқат қилишга йўл қуйилмайди. Катта ёшдагилар учун алоҳида горшок ажратилиб, нажас ва сийдик кузатилади.Болалар орасида юқумли касалликларни олдини олиш энг асосий йўли бу эрталабки болаларни қабул қилинишига боғлиқ. Боғча гуруҳида эрталабки қабулни тиббий хамшира, боғча гуруҳида тарбиячи олиб боради. Бу қабул фильтрда олиб борилади, фильтр бўлмаса қабулхона ёки ечиниш хонасида олиб борилади. Бунда тана харорати ўлчанади, тери ва шиллиқ қавати куздан кечирилади. Ота-онасидан боланинг саломатлик холати, иштахаси, ич келиши, кайт қиладими, йўқми; қорни оғрийдими, йўқми сўралади, шу билан биргаликда оиладаги бошқа аъзолар соғлиги ҳам инобатга олинади. Ушбу кўрик,ота-онасини сўрови, термометри махсус журналда қайт этилади. Шу билан биргаликда «Саломатлик» журналини ташкил қилиш ва оилавий ҳолати ва юқумли касалликларга оиладагилар муносабати тўғрисида ёзилиб, ота-онаси имзо чекадилар.Муассасада тиббий хамшираси болаларни кунлик боғча қатновини назорат қилади. Кун давомида болаларда бўладиган хар бир ўзгаришни назорат қилиш тиббий хамширанинг асосий вазифасига киради. Энг асосийси боланинг аҳлатини текширишдан иборат. Боғча гуруҳида боланинг ич келиши ва сони журналга қайт этилади, боғча гуруҳида ич келиши ва холати, чарчаш ва қорин оғриғи ва бошқаларга эътибор берилади.Download 110.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling