Юқоридаги тадбирларнинг бажарилишига муассаса маъмурияти жавобгар ёки маъсул бўлиб, кунлик назоратни тиббий ходим томонидан амалга оширилади. Барча болалар ва ўсмирлар муассасалари бинолари ва ер участкалари намунали тартибда,тозаликда бўлади. Биноларда умумий тозалаш хар хафтада ўтказилади, шунингдек кунига 1-2 марта иссиқ сув, совун, порошок, дез.модда ёрдамида намли усулда тозаланиши керак. Дез.эритмалар тайёрлашда ундаги фаол хлор миқдори аниқланади. 10% ли хлорли эритмада 24-25% дан кам бўлмаган фаол хлор бўлиши керак. 5% ли гипохлорид кальций эритмасини 10 литр сувда тайёрлаш учун эритмадан 100 дан 1000 мл гача олинади. Хлорамин, хлордезмин, хлорцин, дезамон, дезаксоно-1 эритмалари қўлланишдан олдин тайёрланади. Хлорамин эритмасини тайёрлашда фаол хлор коцентрацияси 0,5% ишчи эритмада фаол хлор миқдори 0,13% дан кам бўлмаган миқдорда, 1% ишчи эритмада фаол хлор миқдори 0,28% бўлиши керак. Объектларда тўғри санитар-эпидемиологик холатга эришиш учун қуйидаги қойдаларга амал қилиниши лозим: - Турли бинолар учун мўлжалланган тозалаш жиҳозлари алоҳида шкафларда ва аниқ маркировкаланган ҳолда сақланиши лозим, ишлатилгандан сўнг иссиқ сувда уларни тозалаш керак, сан.узел учун мулжалланган жиҳозлар фойдалангандан сўнг 0,5% хлорли эритмага 30 дақиқа ёки 0,5% гипохлорид кальций эритмасига солиб қуйилади.
- Туваклар фойдаланилгандан сўнг тозаланиши зарур. Улар кварч ёрдамида ювилиши керак.
Шаҳардан ташқари шароитларда ва канализация ўтказилмаган бўлса қуйидагиларга эга бўлиши шарт: - Ажратмаларни хожатхонага олиб бориш учун оғзи ёпиқ бўлган челак бўлиши керак.
- 0,5% гипохлорид кальций ва хлорли эритмалар учун челак.
- Дезинфекцияланган тувакларни чайиш учун тоза сувли челак.
- Стол ва стулларни иссиқ совун-содали эритма билан тозалаш;
- Ўйинчоқларни кунига 1-2 марта совунли сув билан ювиш, юмшоқ уйинчоқларни чангюткич ёки щётка билан тозалаш;
- Қумсолгичдаги қум холатини кўзатиб бориш;
- Аҳлат ящиклар, аҳлат урналарни тозалаш;
- Бино ҳавоси хароратини улчаш ва СО2 миқдорини аниқлаш, умумий микроблар сонини ва ҳаво намлиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |