Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Асосий ҳаракат машқлари. Юриш: 
оёқ 
учида, тиззаларни баланд кўтариб 
юришга, товонда, оёқни кафтларни ён 
томони билан юриш, турли буюмлар оралаб, ён томонга юриш. Ҳаракат темпи 
ва йўналишини ўзгартириб, сафда юриш. 
Юриш: оёқ учида, тиззаларни баланд кўтариб, катта қадамлар билан юриш, 
саф-да жуфт бўлиб, турли йўналишда, доира бўлиб, қўлни ушлаб. Чизимчани 
ушлаб, илон изи бўлиб юриш (юриш 1-1,5 дақиқа давом этади) ҳамда 
югуришни юриш билан алмаш-тириш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Сакраш: Турли жойда икки оёқлаб, айланиб сакраш, қўлларни юқорига 
кўтариб сакраш. Сакраш машқини 15-20 марта бажариш лозим. Олдинга қараб 
юриш вақтида сакраш. Бир оёқлаб турган жойда ўнг ёки чап оёқда ва юрган 
ҳолда сакраш, тўсиқдан сакраб ўтиш 70 см ўзунликка ва 20-30 см баландликдан 
сакраб ўтиш, арқон билан сак-рашга уриниш, думалатиш, улоқтириш, илиб 
олиш, айлана орасидан тўпни думалатиш, коптокни юқорига отиб ва ерга уриб 
илиб олиш, тўпни пастдан юқорига, юқоридан пастга, бошдан ошириб отишга 
ўргатиш. (чап ёки ўнг қўл билан) 
Эмаклаш ва тирмашиш: Камида 10 м масофани эмаклаб ўтиш турли 
баландликда-ги буюмлар остидан 
эмаклаб 
ўтиш. 
Гимнастика 
курсида қўлларга таянган ҳолда, 
қорин билан судралиш. Тўрт 
оёқлаб юриш, гинастика деворига 
ўнгдан чапга ўтиб тирмашиб 
чиқиш, 20-30 см баландликда тортилган арқон тагидан ҳалқа орасидан эмаклаб 
ўтиш. 


159 
Мувозанат сақлаш. Бунда чизиқ бўйлаб мувозанат сақлаб юриш, бирор 
нарсани кафтга, бош устига қўйган ҳолда юриш, гимнастика скамейкасида бир-
бири билан алмашиб ўтиш, қавариқ тахта устида оёқ учида юриш, югуриб 
кегандан сўнг скамейкада мувозанат сақлаб туриш, бир оёқни букиб, 
иккинчисида туриш ҳамда иккала томонга айланиш, қўллар белда ён 
томонларда кўзни юмиб юриш 
кабилар назарда тутилади. 
Умумривожантирувчи 
машқлар. Қўл ва елка учун 
машқлар: қўлларни олдинга, ён 
томонларга, юқорига кўтариш ва 
ҳар сафар навбат билан пастга тушириш. Қўлларни ёнга, олдига ўзатган ҳолда 
кафтларни очиб-ёпиш ва айлантириш. Қўлни бирин-кетин навбат билан олинга 
ва юқорига кўтариш, тушириш, орқага силкаш. Қўлни тирсакдан букиб, 
айланма ҳаракат қилиш. 
Оёқ учун машқлар. Оёқ учида тик туриш, навбат билан аввал товонда, сўнг 
оёқ учида туриш, кетма-кет бир неча марта ярим ўтириб туриш, оёқ кафтларини 
букиш ва ёзиш, оёқ панжалари билан арқонни йиғиш, товон билан буюмларни 
ушлаб бир жой-дан иккинчи жойга кўчириш. 
Гавда учун машқлар. Қўллар белда 
, уларни ён томонга ўзатиб, гоҳ ўнг 
томонга, гоҳ чап томонга буриш
оёқларни жуфтлаб олдинга эгилиш, қўл 
бармоқларини оёқ учига теккизиш, 
бирон нарсани полга қўйиш ва олиш, 
бир оёқни кўтариб, унинг остидан бирор буюмни ўнг қўлдан чап қўлга ўтказиш 
ёки аксинча, қўлларга таянган ҳолда иккала оёқни кўтаришга уриниш, буклаш, 
тўғирлашга ҳаракат қилиш, тиззаларга таяниб туриб белни букиш ва тўғрилаш, 
қўлларни навбат билан кўтариш, чалқанча ётган ҳолда қўл билан турли 
ҳаракатларни бажариш, айланиб қоринда ётиш, қўлни ўзатиб бирор бир 


160 
буюмни ушлаб туриш, қорин билан ётган ҳолда олдинга ўзатилган қўлни, елка 
ва бошни кўтариш кабилар назарда тутилади. 
Сафланиш ва қайта сафланиш. Мустақил ҳолда алоҳида гуруҳчаларга ва 
бутун гуруҳ билан бирга қатор бўлиб сафланишга ўргатиш, 3 гуруҳга сафланиб 
туриш.
Ҳаракатли ўйинлар. “Учди, учди”, “Чори-чамбар”, “ Кўз бойлағич”, “Ким 
топқир”, “Тортишмачоқ”, “Қушим боши”, “Дўппи ташлар”. 
Спорт машқлари. Велосипед миниш, унда доира бўлиб ўнга ва чапга 
бурилиш. Сўзишга тайёрлаш. Сувдаги ўйинлар: “Ўйинчи сувда”, “Сувда 
футбол”, “Тўпни кетидан югур”. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling