Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
Якуний қисм: Нафас олиш машқлари. Машғулотда яхши қатнашган
болаларни рағбатлантириш. Бир қатор бўлиб чиқиб кетиш. Ҳаракатли ўйинлар: Ҳаракатли ўйинлар ҳаётдаги муаммоларни енгиш мантиқий тафаккурини ривожлантириш, мустақил фикрлаш қобилиятларини руёбга чиқариш билан боғлиқ бўлган жисмоний машқлар мажмуасини ўз ичига олади. Бундан ташқари ,одатда болалар севиб ўйнайдиган уларга қувонч бахш этадиган мусобақа элементлари ҳам ҳаракатли ўйинларга киради . Ўйин воситасида ўзини қўршаб тўрган оламни англаб, унда турмуш ходисаларга нисбатан муайян муносабат пайдо бўлади . Кўплашиб ўйналадиган ҳарақатли ўйинларда болалар мақсадга эришиш учун ташаббускорлигни кўрсатиш керак. Шунингдек, ўйин жараёнида ўртоқларнинг ҳатти-ҳарақатлари учун ҳам жавобгарлик ҳисси шаклланиб бориши зарур. Болалар ўйин орқали тилни яхши ўзлаштирадилар. Ўйинлар болаларда рухий тетиклик чарчоқларни олувчи завқ бағишлайди Шунинг учун болалар ўйин орқали тилни тез ўзлаштиришади. Ўйинларни қизиқтириб ўтиши учун, болаларга ўйиннинг мақсадини аҳамиятини тушунтира олиши лозим. Агар ўйин қизиқарли ўца , болалар ҳам шу ўйинни такрорлашни илтимос қилишади. Бундан қўриниб турибдики биз болаларга ўйин орқали тилнинг моҳиятини англатаолган бўламиз. Ҳаракатли ўйинларни ўзига хос фазилати ўйинни мазмуни ҳаракатни ролини ёрқин ифода қилиш хисобланади (югуриш, сакрашлар, улоқтириш, отиш, тўпни ўзатиш ва илиб олиш, қаршилик кўрсатиш ва б.қ). Бу 167 ҳаракатлантирувчи ҳаракатланиш уни мазмунини асослаб беради (мавзу, ғояси). У ўйинда қўйилган мақсадга эришиш йўлида, турли-туман қийинчиликларни, тўсиқларни енгиб ўтишига йўналтирилади. Ҳаракатли ўйинларни орасида хақиқатдан ҳам (элементар) ҳаракатли ўйинлар ва спорт ўйинлари билан фарқ қилади. Хақиқатан ҳам (элементар) ҳаракатли ўйинлар ўйновчиларнинг ўзларини ихтиёрий равишда ўрнатилган, мақсадга шартли равишда эришишга йўналтирилган, ўзида онгли равишда ташаббускорлик фаолиятини мужассамлаштирган бўлади. Ўйновчиларнинг мақсадга эришишда фаол ҳаракатлантирувчи ҳаракат талаб қилади, уни бажариши ўйновчиларни ўзларининг ижод қилишига ва ташаббускорлигига боғлиқдир Оддий командасиз ҳаракатли ўйинлар, бунда ҳар бир ўйин қатнашчиси, ўйин қоидаларига риоя қилган холда, битта ўзи учун курашадилар. Улардаги барча ўйин фаолиятини шахсий такомиллаштиришга, бошқалар устидан эпчиллик, аниқ нишонга тегизишда, кучда, тезкорликда ва бошқа сифатлар бўйича шахсан устунликка эришишга, йўналтирилган. Бу ўйинларда энг асосий ахамият шахсий ташаббускорликни ва ҳаракат имкониятини, ўзининг шахсий сифатларидан фойдаланишини билиш мақсадга мувофиқдир. Кўпроқ муракаб, командали ўйинларга ўтишга оид ҳаракатли ўйинлар, бунда ўйновчилар биринчи навбатда ўзларини қизиқишларини ҳимоя қилишга айрим пайтларда шахсий имкониятларини, ўртоқларига ёрдам бериш, уларни қутқариб қолиш бўйича, уларни ўйинда хужумчилардан қутқариб қолишга ёрдам берадилар (“Петначи қўлингни бир”, “Югуриб ўтиш”). Баъзи вақтларда ўйинчилар мақсадларига эришиш учун бошқа ўйинчилар билан вақтинча ҳамкорликда ишлашга киришишлари мумкин. Айрим ўйинларда бундай ҳамкорлик қилиш қоида бўйича назарда тутилган гуруҳларга ажратиладиган ўйинлар: а) машғулотни ташкил қилиш шакли бўйича (машғулотда, жисмоний дақиқаларда, байрамларда ўтказиладиган ўйинлар); 168 б) мотор зичлиги хусусияти бўйича (катта, ўртача ҳаракатчанлик ва камҳаракатли ўйинлар); в) иш жойларини ва мавсумларни хисобга олиш билан ўйналадиган ўйинлар (ёзда, қишда, бино ичида, очиқ хавода ўйналадиган ўйинлар). МТМнинг таълим тарбия ишида, ахлоқий, меҳнат ва эстетик томонидан тарбиялашда қатта ўрин тутади. Ўйинда ёш организмга хос бўлиб, талаб ва эҳтиёжлар қониқтирилади, ҳаётий фаоллик ортади, бардамлик, тетиклик, қувноклик тарбияланади. Ўйин таълим ва машғулотлар билан қундалик ҳаётдаги кузатишлар билан ўзвий боғлиқ бўлиб жуда қатта таълимий- тарбиявий аҳамиятга эгадир. Бола ўйнаб, ўз билимидан фойдаланишига, уни ҳар хил шароитда ишлата билишга ўрганади. Ўйинда ақлий ривожланиш билан боғлиқ холда ахлоқий сифатлар ҳам шаклланади. Ўйин жараёнида юз берган кечинмалар бола онгида чуқур из қолдиради шунинг учун ўйин болада яхши хисларни улуғвор орзулар ва интилишларни, соғлом қизиқишларни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйинда бола ўз хулқини бошқаришга қийинчиликларни енгишга, ўз мақсадига қатъий туриб етишишга ўрганади. Ўйин мустақил фаолият бўлиб, бу жараёнда болалар ўз тенгдошлари билан алоқа қилишга киришадилар. Мана шунинг учун ҳам ўйин болаларни интизомли қилади. Ўйинда болаларнинг машғулотларда олган билим ва малакалари акс этади ва ривожлантирилади, улар орқали эса бола ҳаётга ўргатилади. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling