Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

 
 
 
 
Мультимедиа технологиясининг қўлланиш соҳалари.Ҳозирги даврда 
мультимедиа технологиясидан кўп соҳаларда, жумладан, молия, иқтисодиёт, 
фан, таълим, маданият, ижтимоий соҳалар, маиший соҳалар, ташвиқот, 
компьютер ўйинлари фойдаланилмоқда.Шунингдек, фирмаларда тақдимот ва 
маҳсулотларни ташвиқот қилишда фойдаланилади. Айниқса, банкларнинг 
операцион залларида, кўргазма ва ярмарка залларида, автосалон, саёҳат 
бюроси, аэропорт ва темир йўл вокзалларининг залларида ташвиқот 
ахборотлари кенг кўламда маълумот беради. Шунингдек, ишлаб чиқаришда, 
муассасаларда, 
хизмат 
кўрсатиш 
шаҳобчаларида, 
архивлаштиришда, 
музейларда кенг қўлланилади. 
Мультимедиали компьютер технологиясидан таълим сохасида янги 
педагогик технология сифатида фойдаланиш мумкин. Ушбу технология 
қуйидаги афзалликларга эга: дарс ва машғулотларнинг самарадорлиги ва 
бериладиган материалларни ҳажми оширади, ўрганилган материаллар 
тарбияланувчиларнинг хотираларида узоқ вақт сақланади. 
Мультимедиа 
Графика 
Жадваллар 
Тасвир 
Матн 
Анимация 
Видео 
Аудио 


206 
Мультимедиа технологиясидан фойдаланиш борасида, кўпгина таълим 
воситалари – ўқув электрон дарсликлар, қўлланмалар, ишланмалар, 
тақдимотлар ишлаб чиқилган. Масалан, ўрта-махсус, касб-ҳунар коллежлари 
учун “Информатика” электрон дарслиги, “Ўзбекистон-2000”, “Амир Темур” 
альманахлари шулар жумласидандир. 
Кези келганда шуни таъкидлаш керакки, мультимедиали электрон 
дарсликлар, одатдаги анъанавий дарсликларга нисбатан қатор афзалликларга 
эга. Таққослаш: 
1) одатдаги дарсликларда бирон мавзуга тегишли материаллар матни ва 
статик кўринишдаги битта расм берилади;
2) мультимедиали электрон дарсликларда эса, шу мавзуга тегишли 
материал матни ва уни шарҳлаб борувчи суҳандоннинг овози, мавзуга тегишли 
анимация берилган бир нечта тасвирий маълумотлар, ўтган даврга тегишли 
кичик кино лавҳа ва мусиқа қўшиб берилади.Масалан, А.И.Аширова ўзининг 
техника олий ўқув юртлари учун яратган электрон дарслигида 40%дан ортиқ 
мультимедиа материалларидан фойдаланган.Шунингдек,Н.Тойлоқов ўзининг 
электрон дарслигида мультимедиа материалларига ҳам эътибор қаратган. 
Мультимедиа технологиясидан МТМларда фойдаланиш. Ҳозирги 
даврда, мультимедиа технологиясидан олий ўқув юртлари, касб-ҳунар 
коллежлари ва академик лицейлар, умумий ўрта-таълим мактабларида 
фойдаланиб келинмоқда. Шу билан бирга, узлуксиз таълим тизимининг 
биринчи тури бўлган МТМларда ҳам мультимедиа технологиясидан 
фойдаланишнинг 
кенг 
имкониятлари 
мавжуд. 
Жумладан
МТМ 
тарбияланувчиларига ҳарфларни ўргатишда элементар математик тушунчалар 
билан таништиришда, ижобий ва салбий экологик таъсирларни баён қилишда, 
таълимий ва ривожлантирувчи компьютерли ўйинларни амалга оширишда 
фойдаланилади. 
Мультимедиа ва масофали таълим. Масофали таълим ўқитишинг 
замонавий шаклларидан бири сифатида таълим тизимининг барча соҳаларида 
ўз ўрнини топмоқда. Жумладан, Интернет тармоғидаги ўқув материалларидан 


207 
кенг фойдаланилмоқда. Интернетдан олинадиган материалларнинг аксарияти 
мультимедиали тақдимот шаклида яратилган. Масалан, МТМлар учун 
“Кимнинг уйи қаерда?”, “Уй ясаш” тақдимотлари ва турли хил компьютер 
ўйинлари шулар жумласидандир. 
Шундай қилиб, МТМ тарбиячилари мультимедиа тўғрисида тўлиқ 
маълумотга эга бўлганларида, ундан МТМларнинг таълим-тарбия жараёнига 
фойдаланишлари осон кечади.

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling