Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Таълим-тарбия бериш услубиёти


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Таълим-тарбия бериш услубиёти. Мультимедиа технологиясининг 
таълим-тарбия бериш услубиëтини баëн қилишдан олдин, унинг қуйидаги икки 
жиҳатига эътибор бериш керак: 
1. Агар у ёки бу мультимедиа воситаси тарбияланувчиларга баён этиб 
борилмасдан намойиш этилса, у оддий мультфильм бўлиб қолади. 
2. Агар тарбиячи мультимедиа воситасини намойиш этиш давомида, уни 
таҳлил этиб (тушунтириб, баён этиб) борса, таълим жараёнини акс эттириб 
мультимедиа технологиясига айланади. 


Компьютер иштирокидаги диалог услубининг схемаси 
Схемада 1 ва 2 чизиқлар тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасидаги 
диалогни билдиради. 3-тарбиячини (педагогни) компьютерга киритган 
мультимедиали материалини ва уни бошқаришини, 4 тарбияланувчилар 
Тарбиячи 
(педагог) 
Компьютер 
Тарбияланувчи 




214 
томонидан ўтилган машқларни(материалларни) мустақил бажаришлари ва 
тест саволларига жавоб беришларини билдиради 
Таълимнинг анъанавий услубларида таълим берувчи (тарбиячи) таълим 
жараёнининг марказида бўлиб, таълим олувчи (тарбияланувчи) пассив 
эшитувчи ва иштирокчи бўлиб қолади. 
Мультимедиа технологиясидан фойдаланиладиган жараëнда эса, таълим 
жараёнининг марказида компьютер хотирасига юкланган ва ўрганиш учун 
мўлжалланган таълим материаллари туради. Кези келганда шуни таъкидлаш 
керакки, юқорида таъкидланганидек, компьютер хотирасига юкланган материал 
ўзига хос “таълим қўлланмаси” ёки “дарслиги“ ролини ўйнайди. Иккинчи 
ўринда, компьютердаги таълим материалларини кўриб ва товушни эшитиб 
турган таълим олувчи (тарбияланувчи)лар турадилар. Бу ҳолда асосий мулоқот 
компьютер-тарбияланувчи ўртасида амалга оширилиб, тарбияланувчи 
ахборотни компьютер экранидан қабул қилиб олади. 
Аммо 
МТМларнинг 
таълим-тарбия 
жараёнига 
мультимедиа 
технологияси татбиқ этилган тақдирда ҳам гарчи маълумот монитор экранидаги 
материалдан олинса-да, тарбиячи-педагогнинг фаолияти биринчи ўринда 
қолаверади, чунки анъанавий усул билан таълим беришда “бўр-доска”дан ёки 
бошқа турли хил кўргазмали воситалардан фойдаланилса, мультимедиа 
технологиясида эса, компьютер экранидаги материаллардан фойдаланилади. 
Таълим берувчи (тарбиячи)нинг вазифаси – компьютер экранида болалар 
кузатаётган материалларни шарҳлаб бериш, уларнинг диққатларини жалб этиш, 
гуруҳ 
тарбияланувчиларига 
такрорлаб 
ўргатиш 
бўлиб, 
компьютер-
тарбияланувчи ва тарбиячи ўрталарида биргаликда олиб борилаётган 
фаолиятни билдиради. 
Схемадаги пунктир чизиғи таълим берувчи билан таълим олувчи 
ўртасидаги савол-жавобни англатади. 
МТМлар учун мультимедиа технологияси услубиëтининг алгоритми 
қуйидагича: 
1.Тарбиячи гуруҳ тарбияланувчиларини компьютер қаршисига


215 
ўтказтиради. 
2. Компьютер хотирасига юкланган материални очади. 
3.Ўрганиладиган материал экранда пайдо бўлгач, уни намойиш этади ва 
шу ерда кадрни тўхтатади.
4. Материалга гуруҳ тарбияланувчиларининг диққатини тортади, масалан, 
машғулот А ҳарфини ўрганиш бўлса, “Болалар, экранда ҳаракатланаëтган 
ҳарф-А ҳарфини шакли бўлади (агар ижроли (ролли) диск қуйилган 
бўлса,”Айиқвой” сизларга “А”- ҳарфини кўрсатяпти деб таъкидлайди. 
5. Тарбиячи, болалар яна бир марта экранда кўрсатилаётган “А” ҳарфини 
кўриб, хотираларингизда сақланглар дейди.
6. Тарбиячи, экранда кўрган “А” – ҳарфини болаларнинг хотираларига 
қанчалик даражада қолганини аниқлаш мақсадида, уларга стол устида қоғоздан 
тайёрлаб қўйилган А ҳарфини кўрсатади ва бу қандай ҳарф? деб сўрайди. 
Болалар А ҳарфи деб жавоб берадилар. 
7. Сўнгра болалардан бирига клавиатурадаги А ҳарфи тугмачасини босиб, 
монитор экранида А-ҳарфи ҳосил қилишни буюради ( 18-расм). 
8. А ҳарфи шаклини ўрганилган даражаси аниқлангач, материални 
навбатдаги қисмини ўрганишга ўтилади.
Мультимедиали ахборот технологиясини таълим жараёнига татбиқ этиш 
асосида, МТМ лар учун мультимедиа технологиясини шакллантириш амалга 
оширилади.
Демак, мультимедиа технологиясида таълим жараёни қуйидагича кечади: 
компьютерга ўрганиладиган материални юкланиши, намойиш этиш
кузатиладиган ва ўрганиладиган материал бўйича тарбиячи-тарбияланувчи 
ўрталарида мулоқат ва материални ўрганилган даражасини аниқлаш. Бу ерда 
шуни таъкидлаш керакки, мультимедиа технологиясида маълумот гарчи 
компьютердан олинса-да, натижа тарбиячининг маҳорати ва қобилиятига 
боғлиқ бўлади. 
Мультимедиа технологиясида тарбияланувчиларга элементар билим 
бериш қуйидагилар асосида олиб борилади: 


216 
1.Монитор экранида кўрсатиладиган мультимедиали тасвирлар ва 
кўргазмалар орқали.
2.Болаларнинг 
ҳаётда,турмушда,уйда,теварак-атрофда 
мавжуд 
предметлар ва объектлардан фойдаланиш орқали. 
3.Тарбияланувчиларга элементар математик тасаввурлар беришда, у ёки 
бу материални ўргатишда аналогия(таққослаш) усулидан ҳам фойдаланишни 
тавсия этилади.

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling