Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
Мультимедиа технологияси. Дастлаб маълум бир соҳадаги технологик
жараён мазмунини кўриб чиқайлик. Технологик жараён деганда, бирон хом ашё, материал ёки ахборотни маълум бир асбоб-ускуна, восита, қурилмалардан фойдаланиб, уларга ишлов бериш, хоссаларини ўзгартириш ва қайта ишлаш натижасида янги сифатли маҳсулот олиш жараёни тушунилади. Мультимедиа технологиясини кўриб чиқишдан олдин таққослаш мақсадида мева қуритиш технологиясини қараб ўтамиз. Одатда, мева қуритиш технологиясининг жараёни қуйидагича кечади: 204 1. Мевалар танланиб терилади(бошланғич ашё); 2.Қуритиш олдидан технологик ишлов берилади (саралаш, тозалаш, махсус эритмада ишлов бериш); 3. Қуритиш қурилмасига жойлаб қуритилади; 4.Қуритилган маҳсулот истеъмолчиларга жўнатилади. Худди шунингдек, мультимедиа технологиясида ҳам маълум бир технологик жараён амалга оширилади. Бу жараëнлар қуйидагилардан иборат: 1. Дастлабки якка тартибдаги ахборотлар (маълумотлар) танланади. 2. Улар битта “пакетга” жамланади ва компьютерда технологик ишлов берилади. 3. Янги мультимедиа ахборотлар мажмуаси ҳосил қилинади. 4. Сақланади. 5. Фойдаланувчиларга тақдим этилади. Ушбу технологик жараённинг схемаси қуйидагича (ахборотларни тўплаш, ишлов бериш, сақлаш ва узатиш). Шундай қилиб, мультимедиали технологик жараён натижасида якка тартибдаги ахборотлар – нутқ, матн, тасвир, графика, мусиқа ва анимация самаралари компьютерда ишлов берилиши натижасида битта “пакет” (диск)да жойлаштирилади. Мультимедиали ахборот технологияси – қисқача мультимедиа технологияси деб юритилади. С.С. Ғуломов ва бошқалар мультимедиали ахборот технологиясининг ташкил этувчиларини (компонентларини) умумлаштириб, қуйидаги схемада ифода этганлар. Бир нечта якка ахборотлар Компьютер ишлови,сақлаш Мультиме- диалиахборот |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling