Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


-амалий машғулот: Кичик ёшдаги болаларнинг сенсор тарбияси(2


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

 
10-амалий машғулот: Кичик ёшдаги болаларнинг сенсор тарбияси(2 
соат). 
Ишнинг мақсади: Тингловчиларга сенсор тарбиянинг мақсади, вазифалари, 
мазмун-моҳияти, болаларнинг сенсор қобилиятларини шакллантириш, сенсор 
қобилиятлар орқали болалар идрокини ривожлантириш, болаларда сенсор 


222 
эталонлар системаларини-буюмларнинг хусусиятлари,сифатлари
ва 
муносабатларитўғрисидаги умумлашган тасаввурларни шакллантириш ҳақида 
тушунча бериш.
 
Таянч сўзлар: сенсор тарбия, сенсор тарбиянинг шартлари, сенсор 
тарбиянинг методлари, персептив ҳаракатлар. 
Мактабгача ёшдаги бола ўзлаштириши лозим бўлган буюмлар ва 
ходисаларнинг хусусиятлари ва сифатлари, муносабатлари доирасини ўз ичига 
олади. Бу хажм, бир томондан, болани ўраб турган дунёнинг хилма-хил 
хусусиятлари, иккинчи томондан - мактабгача ёшда таркиб топа бошлайдиган 
фаолият турларининг хилма-хиллиги ва турли сенсор асосларига эга эканлиги 
билан белгиланади.
Ҳар бир фаолият тури учун (буюмлар, нутқ товушлари, ҳаракатлар, 
муносабатларни) яхлит идрок этиш ва тасаввур қилиш, шунингдек таҳлил этиб 
идрок этиш ва тасаввур қилиш қобилияти зарур. Зотан, буюмларда шакли
катталиги, 
ранги, 
материали, 
қисмлари 
ва 
уларнинг 
макондаги 
муносабатларини, буюмнинг бошқа буюмларга нисбатан ҳаракатланиши, 
тезлиги ва йўналишини, буюмларнинг ўзоқлигини ва бошқаларни ажратиш 
муҳимдир. Эшитиш йўл-йўриқлари умуман товушларнинг ва хусусан нутқдаги 
товушларнинг хусусиятини: уларнинг кучини, баланд-пастлигини, овозини, 
суръатини, ритмини, вақтинча изчиллигини ва ҳоказоларни ажратиш, фарқлаш 
ва тасаввур этиш кўникмаси асосига қурилади.
Бошқа фаолият учун материяллар ёки буюмларнинг зичлиги, намлиги, 
қаттиқлиги ёки юмшоқлиги, силлиқлиги, тиниқлиги, ҳаракат кўрсаткичлари, 
оғирлиги, эгилувчанлиги, мўртлиги ва бошқа сифатларини ажратиш ва кўрсата 
олиш муҳимдир.
Ҳаракатларни фақат яхлит қабул қилиш ва тасаввур этишгина эмас, шу 
билан бирга уларда алоҳида ҳаракатларни ажратиш, уларнинг кетма-кетлиги
давомийлиги, йўналиши, ҳаракат кўламига, сарфланадиган куч - ғайратга ва 


223 
ҳоказоларга риоя этиш ва шу асосда ўз ҳаракатларини тартибга солиш муҳим 
ҳисобланади. Бу ҳаракатлар, уларни ўзлаштириш ҳар қандай фаолиятга 
зарурдир.
Шундан келиб чиқиб, ҳозирги сенсор тарбия назарияси унинг мазмуни 
атрофдаги дунёни сенсор тавсифларининг бутун хилма-хиллигини қамраб 
олиши керак. Сенсор тарбиянинг замонавий дастурига киритилган бу ҳиссий 
тажрибанинг кенглиги уни аввал таркиб топган сенсор тарбия системаларидан 
ажратиб турувчи белги ҳисобланади.
Иккинчи фарқ шундан иборатки, сенсор тарбия дастурига шунингдек 
буюмларнинг ажратилган у ёки бу сифатлари, хусусиятлари, 
муносабатларини, яъни бола эгаллаши мумкин бўлган перцептив ҳаракатларни 
тадқиқ этиш усулларини ҳам ўз ичига олади. Бунда сифатларнинг бир гуруҳини 
ажратиш учун оддий ҳаракатлар, масалан: силлиқлиги ёки ғадир-будурлигини 
аниқлаш учун силаб кўриш; қаттиқлиги ёки юмшоқлигини билиш учун қисиб 
кўриш ёки бармоқни ботириш; оғирлигини аниқлаш учун кафтда чамалаб 
кўриш ва ҳоказолар талаб этилади.
Анча мураккаб сифатлар, муносабатлар, белгилар системасини ажратиб 
кўрсатиш учун якка ҳаракат эмас, муайян изчилликда бажариладиган 
ҳаракатлар системаси талаб қилинади. Зотан, у ёки бу буюм нимадан 
қилинганлигини аниқлаш учун материалнинг хусусиятлари: мастахкамлиги, 
қаттиқлиги, тиниқлиги, юзасининг хусусиятлари ва ҳоказолар аниқланади. 
Масалан, ялтираши, ушлаганда мўздек тегиши, мустаҳкамлиги, уни урганда 
ўзига хос товуш чиқиши, метални бошқа материаллардан фарқловчи 
хусусиятлар бўлади. Уларни аниқлаш учун ҳаракатлар системасини эгаллаган 
бўлиши керак. Тадқиқ этиш ҳаракатлари системаси сўзининг юқори товуш 
муносабатлари ва ритмини, товуш таркибини аниқлаш учун ҳам (эшитиш, 
айтиб кўриш, ҳаракат қилиш, товушнинг модуллаштириладиган ўзунлиги, 
ҳаракатларни кўз билан идрок этиш ва уни кинестетик қайта такрорлаш ва 
ҳоказолар) зарурдир.


224 
Сенсор тарбия дастурига атрофдаги воқеликда мавжуд бўлган 
хусусиятлар, сифатлар, муносабатлар ва уларга мос бўлган перцептив 
ҳаракатлар рўйхатидан ташқари, эталонлар системаси ҳам киритилган. Бу 
хозирги сенсор тарбия системасининг классик системалардан учинчи фарқидир.
Бола фаолият жараёнида кўп қиррали сенсор тажриба ҳосил қилади. У 
ранглар, шакллар, катталиклар, материаллар, товушлар, миқдор ва макон 
муносабатлари аниқ намоён бўлишига дуч келади. Кўп қиррали аниқ тажрибада 
йўл топиш умумлаштиришларни, хилма-хилликни, умумий типик ходисаларга 
келтиришни, яъни инсоният ишлаб чиққан сифат мезони- эталонларни 
ўзлаштиришни талаб этади. Бу ранг (спектр ранги), шакл (геометрик юзадаги ва 
хажмли шакллар), материаллар эталонлари, макондаги ҳолат ва йўналишлар 
эталонлари (юқорида, пастда, чапда, ўнгда ва бошқалар), миқдор эталонлари
(метр, килограмм, литр ва бошқалар), вақт давомийлиги (минут, секунд, соат, 
сутка ва бошқалар), нутқ товушларни янграши, юқори товуш интерваллари 
эталонлари (оҳанг, ярим оҳанг) ва ҳоказолар.
Бола катталар раҳбарлигида ўзининг аввалги сенсор тажрибаси асосида 
сифатларнинг эталон аҳамиятини ўзлаштирар экан, билимларнинг янги, янада 
юксак- умумлаштирилган, системага солинган, маълум даражада умумий 
даражасига кўтарилади. Эталонларни билиш болага воқеликни таҳлил этиш, 
мустақил равишда нотаниш нарсада таниш нарсани кўриш, нотаниш нарсанинг 
хусусиятларини хис этиш, янги сенсор тажрибани тўплаш имконини беради. 
Бола билиш ва фаолиятда анча мустақил бўлиб қолади.
Шундай қилиб, мактабгача ёшдаги болалар учун сенсор тажриба дастури 
уларнинг кенг сенсор тажриба ( сенсор эталонлар ва перцептив ҳаракатларнинг 
хилма-хиллиги, яъни тадқиқ қилиш усуллари) тўплашни кўзда тутади.

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling