Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

мультимедиа 
технологиясини яратилиш босқичларини қараймиз. 
Шуни таъкидлаш керакки, мультимедиа ахборот технологиялари 
фанининг бир шахобчаси бўлиб, унинг тез ривожланаётган соҳасига киради. 
МТМларнинг таълим-тарбия жараёнида мультимедиа технологиясидан 
фойдаланишни амалга ошириш учун, тарбиячилар мультимедиа тўғрисида 
маълум бир даражада элементар билимларга эга бўлишлари керак. Илмий ва 
ўқув адабиётларда, мақолаларда мультимедиа тўғрисида турли хил қарашлар, 
фикрлар ва тушунчалар берилган бўлиб, МТМ тарбиячи-педагоглари уларнинг 
қайси биридан фойдаланишни билмасдан қийналмоқдалар. 
Шунинг учун, қуйида мультимедиа асосларини (мультимедиа атамаси, 
таърифлари, мазмуни, шаклланиши, воситалари ва мультимедиа технологияси 
бўйича баъзи-бир маълумотларни) содда ва элементар шаклда баëн қиламиз. 
Тарбиячиларга мультимедиа тўғрисидаги маълумотлар тушунарли бўлиши 
учун аналогия услубидан фойдаланиб, баъзи бир таққослашларни ҳам 
келтирамиз. 


200 
1.Мультимедиа 
атамаси 
(multum+medium) 
каби 
иккита 
сўз 
йиғиндисидан (ёки ингл. multi+media) лардан ташкил топган бўлиб, multi- кўп, 
media-муҳит маъносини англатади.
Ушбу атама илмий ва ўқув адабиётларда “Кўп воситалилик”, 
“Мультимедиа муҳити”, “Кўпқатламли муҳит”, “Мультимедиа - биттадан кўп 
бўлган медиадир”, “Маҳсулот ташувчи восита”, “Маълумот ташувчи восита” 
каби талқин қилиниб келинмоқда, ҳатто айрим адабиётларда “Ҳозиргача 
мультимедиани аниқ таърифи мавжуд эмаслиги” ҳам эътироф этилган. 
Бизнинг фикримизча, МТМ тарбиячиларига мўлжалланган адабиётлар 
ва машғулотларда фойдаланиш учун атаманинг таржимасига яқин бўлган 
қуйидаги таъриф “кўп элементли(таркибли) муҳит” атамаси мос келади. 
2.«Мультимедиа» атамасининг таърифлари. Қуйида мультимедиа 
атамасининг адабиётларда ёритилган бир нечта таърифини келтирамиз: 
“Мультимедиа-деганда турли шаклдаги маълумотларни қайта ишловчи 
воситалар мажмуаси тушунилади”, “Мультимедиа – бир вақтнинг ўзида турли 
кўринишдаги ахборотлардан: матн, графика, товуш ва бошқалардан 
фойдаланишни кўзда тутган фойдаланувчи интерфейсининг концепцияси”, 
“Мультимедиа – бу информатиканинг дастурий ва техникавий воситалари 
асосида ахборотнинг анъанавий ва оригинал турлари асосида ўқув 
материалларини ўқувчиларга етказиб беришнинг мужассамлашган ҳолдаги 
кўринишидир”, “Мультимедиа – гуркираб ривожланаётган замонавий 
ахборотлар технологиясидир”, “мультимедиа – бу махсус технология бўлиб, 
дастурий ва техник моддий таъминот асосида компьютерда бир вақтнинг ўзида 
матнли, тасвирий ахборотни товушли ва ҳаракатли ҳолда (ҳаттоки видеофильм 
ҳолатида) ифодалаш имкониятидир”, “Мультимедиа – тасвирли маълумотлар 
билан ишлашга қодир бўлган восита ҳисобланади”, “Одатда мультимедиа 
деганда турли шаклдаги маълумотларни қайта ишловчи воситалар мажмуаси 
тушунилади”, “Мультимедиа – компьютер тизимида матн, товуш, 


201 
видеотасвирни ва турли анимацияларни мужассамлаштириш имконини берувчи 
замонавий ахборотлар технологиясидир”. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, МТМ тарбиячилари ўзларининг 
иш фаолиятларида мультимедиа тушунчасининг қайси бир таърифидан 
фойдаланишга қийналадилар. Мультимедиа тушунчасининг таърифига аниқлик 
киритиш учун дастлаб унинг мазмунини қўриб ўтамиз.
3.Мультимедианинг мазмунни тасаввур этиш ва тушуниш учун, 
биринчи навбатда қуйидаги иккита таққослашни келтириш мақсадга мувофиқ:
Биринчи таққослаш. Маълумки, деҳқончилик маҳсулотлари темир йўл 
транспорти вагонларига ортилиб марказий шаҳарларга жўнатилади. Бунинг 
учун, биринчи галда маҳсулотлар, масалан, картошка, пиёз, сабзи, карам, турп, 
шолғом, қовун, тарвуз ва бошқаларга ишлов берилиб (сараланиб ва тозаланиб) 
омборхоналарда тўпланади, сўнгра вагонларга ортилади. 
А) маҳсулотни вагонга ортиш икки усулда амалга оширилиши мумкин: 

вагонга фақат бир турдаги маҳсулот, масалан, фақат картошка 
ортилиши мумкин; 

вагонга бир неча турдаги маҳсулот – картошка, пиёз, карам, сабзи, 
турп ортилиши мумкин.
Шундай қилиб, биринчи ҳолда битта вагонда бир турдаги маҳсулот, 
иккинчи ҳолда эса битта вагонда беш турдаги маҳсулот жўнатилади.
Б) истеъмолчи ишлов берилган ва омборхонада тўпланган маҳсулотни 
шу ернинг ўзида ёки мўлжалга етиб келган жойда истеъмол қилиши мумкин. 
Демак, биринчи ҳолда вагондаги маҳсулотни бир таркибли маҳсулот, 
иккинчи ҳолда эса кўп таркибли маҳсулотлар мажмуаси деб қарашимиз 
мумкин. 
Иккинчи таққослаш. МТМ тарбиячиси бошқа шаҳардаги ҳамкасбига иш 
юзасидан хат юбориши билан боғлиқ ҳол. Хат юбориш учун дастлаб хат 
матнини, фотосуратини, ишга доир битта жадвал ва битта схема тайёрлаб 
уларга ишлов беради. Хатни юбориш эса икки усулда амалга оширилади:


202 
1. Битта конвертда одатдагидек фақат битта хатни ўзини жойлаштириб 
юборади. Бу бир турдаги маҳсулот юборишга ўхшаш бўлади.
2. Битта конвертда хат матнини, ўзининг фотосуратини, тайёрлаган 
жадвал ва схемасини жойлаштириб юборади. Бу битта вагонда кўп турдаги 
маҳсулот юборишга ўхшаб, конверт ичида маълумотлар мажмуасини юборган 
ҳисобланади.
Юқоридаги таққослашлардаги мисолларни ахборотлар технологиясига 
татбиқ этамиз. Маълумки, мультимедиали ахборотлар тизимига матн, 
жадваллар, графика, нутқ, схема, мусиқа ва бошқалар киради. Ушбу 
ахборотларни ҳам фойдаланувчиларга юқоридаги тартибда икки усулда узатиш 
мумкин. 
1. Ҳар бир ахборотни, масалан, матнни маълум бир масофадаги 
фойдаланувчига ёки шу жойнинг ўзидаги фойдаланувчига битта “пакетга” бир 
ўзини жойлаб узатиш мумкин . 
2. Ахборотнинг бир нечта турларини – матн, графика, схема, тасвир, 
мусиқа ва бошқаларни компьютер хотирасида сақлаб, ишлов бериб ва 
барчасини битта “пакетга” мужассамлаштирилиб маълум бир масофадаги 
фойдаланувчига ёки шу жойнинг ўзидаги фойдаланувчига узатиш мумкин . 
Шундай қилиб, мультимедианинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда 
мультимедиа тушунчасининг МТМ тарбиячиларига тушунарли бўлган 
қуйидаги таърифини келтириш мумкин: «Мультимедиа - бир нечта ахборот 
турларини компьютерда ишлов бериш натижасида ҳосил қилинган ва битта 
“пакетга” мужассамлаштирилган ахборот жамламасидир».  
 
Мультимедианинг анимация самараси. Мультимедианинг ташкил 
этувчиларидан (элемент)бири – ахборотларга анимация самарасини беришдир. 
Бу мультипликацион фильмларда рассомнинг чизган қатор чизмалари ва 
расмларини тез (бир дақиқада 24 кадр тезликда) намойиш эттирилиши асосида 
содир бўлади. Ҳозирги кунда эса, мультификацион фильмлар компьютерда 
3D.Flash дастури асосида яратилмоқда. Мультимедиада эса, махсус дастурлар 
(Power Point, Mаcromedia Flash ва ҳоказолар) орқали амалга оширилади.


203 
1986 йилда Amida компьютерида биринчи марта махсус роликда товуш 
(мусиқа) билан биргаликдаги анимация самараси намойиш қилиниб, 
мультимедианинг шаклланиши ниҳоясига етказилди ва бу йиғилишда 
тўлақонли мультимедиа технологияси яратилгани эътироф этилди. Шундай 
қилиб, 1986 йил расмий равишда мультимедиани яратилган (“туғилган”) йили 
ҳисобланади.Мультимедиа воситаларига мультимедиа маҳсулотини яратишда 
фойдаланадиган ускуналар (ëки жиҳозлар), дастурлар ва амалда фойдаланишга 
мўлжалланган материаллар киради. МТМ тарбиячилари мультимедиа 
воситалари осон тасаввур этишлари учун, ускунавий, дастурий ва амалий 
воситалар каби уч турга бўлиб тушунтириш қулайроқ бўлади:
1. Ускунавий воситалари қаторига аудио плата, видео плата, компакт 
диск (CD ROM, DVD, DVD ROM ташқи ускуна)лар, видеоқамраш платалари, 
видео киритиш ва чиқариш, товуш киритиш ва чиқариш қурилмалари ва 
бошқалар киради. 
2. Дастурийвоситаларига Power Point, Macromedia Flash, Adobe Premiere, 
Media Player, CD Player ва бошқа дастурларини киритиш мумкин. Шунингдек, 
маҳсулот тайёрлашда Corel Draw, Paint Brush график муҳаррирлардан ҳам 
фойдаланилади.
3. Амалий воситаларига турли хил жадваллар, маълумотномалар, 
электрон дарсликлар, тақдимотлар, слайдлар, компьютер ўйинлари ва бошқалар 
киради. Булардан таълим жараёнида, молия-иқтисод тизимида, илмий-тадқиқот 
ишларида ва бошқаларда фойдаланилади. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling